ОТИНОЙИЛАРНИНГ ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ

2018 йил 31-январь куни Урганч туман “Ҳазрати Шахобиддин бобо” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Р.Қадирова, Урганч туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Б.Бердиева, Урганч туман бош имом-хатиби М.Муҳаммад Зариф ўғли, шунингдек, туман етакчи отинойиси А.Тўраевалар иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда тумандаги барча отинойилар ва диний маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, оила ажримларини олдини олиш, оилаларда тинчликни мустаҳкамлаш борасида 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар. Тадбир давомида янги 2018 йилда қилиниши керак бўлган ишлар, маънавий тадбирлар режалаштирилди.

Р.Кадирова
ЎМИ Хоразм вилояти вакилининг хотин-
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *