Хоразм вилоятидан Умра 2018 баҳорги мавсум зиёратчилари муборак сафарга жўнаб кетишди

Хоразм вилоятидан зиёратчиларимиз Умра сафарига йўлландилар. Умра 2018 баҳорги мавсумда 255 нафар фуқароларимиз Хоразм вилояти Урганч халқаро аеропортидан Тошкент шаҳрига парвоз қилдилар ва пойтахтимиздажги “Ислом ота” масжидига бориб Пешин, Аср, Шом ва Хуфтон намозларини ўқиб 15 февраль куни эрта билан Умра зиёратини бажариш учун Саудия Арабистони Жидда шаҳрига парвоз қилдидар.

Зиёратчиларимиз барча яратилган шароитлардан мамнун бўлиб Юртбошимиз ва юртимиз, ишчи гуруҳ рахбарлари, хизматчилар хақларига дуои хайрлар қилдилар.
Аллоҳ таоло зиёратчиларимизни сафарларини бехатар қилиб, юртимиз Юртбошимиз ва ҳалқимиз учун қилган дуоларини ижобат айласин.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *