Хоразмлик Умра зиёратчилари Мадинага етиб бордилар.

 

Куни кеча Хоразм вилоятидан Умра зиёратига чиққан зиёратчиларимиз, Мадинаи мунавварага етиб бориб, “Массатул Бўстон” мехмонхонасига жойлашдилар.

Бугун Мадинаи мунавварадаги “Масжидун набавий”да жума намозини адо қилиб, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаларини зиёрат қилдилар. Зиёратчилар бу ерда яратилган шароит ва имкониятлардан мамнун бўлиб, ишчи гуруҳ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқдалар.

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг зиёратларини, ибодатларини ҳамда юртимизнинг тинчлик хотиржамлигини тилаб қилаётган дуоларини қабул айлаган бўлсин.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *