Бу дунёмиз мўъжизаларга бой бўлиб, улардан бириси – Она сутининг мўъжизасидир !
Она сути шундай бир ажойиб неъматки, Аллоҳ таоло уни фарзанд (гўдак) учун неъмат қилди. Унда турли моддалар мавжуд бўлиб, улар нихоятда муътадил сутнинг харорати ҳам гўдакнинг қабул килиш ва сутни кўтара олишига муносиб сут ёзда иссиқ қишда илик бўлади.
Агар оналар кўкрак сутининг мўъжизавий таркиби ва эмизишнинг шаръий ҳукми ҳақида билганларида эди, арзимаган сабаблар билан болаларини эмизишдан бош тортишмасди. Мавзуга ўтишдан аввал кўкрак сутининг таркиби ҳақида бироз тўхталиб ўтсак. Тадқиқотлар натижасига кўра, она сутининг 90 фоизи сувдан иборат экан. Қолганини оқсил, шакар, ёғ, фосфор каби бола организми учун керакли моддалар ташкил этади. Муҳими, бу моддаларнинг миқдори бола организми учун талаб қилинадиган меъёрдан ошмайди. Она сутининг асосий қисмини сув ташкил этишига боланинг танаси озуқа билан бир қаторда сувга ҳам эҳтиёж сезишида. Биз истеъмол қилаётган сув ҳали заиф ва ҳимояланмаган организм учун хавф туғдириши мумкин. Шу сабаб бола энг тоза ва етарли миқдордаги сувни фақат она сути орқали олади. Бу мўъжизавий аралашманинг яна бир муҳим хусусияти, унинг таркиби боланинг ривожланиш даврига қараб ўзгараверади. Бола ривожланишининг ҳар бир босқичида озуқа моддалари керакли фоизга кўтарилади. Бу эса фақатгина Аллоҳнинг қудратидандир.
Маълумки, боланинг турли касалликларга қарши курашувчи иммунитет тизими икки ёшга келиб ривожлана бошлайди. Икки ёшгача боланинг организми она сутида мавжуд озуқ моддаларга, яъни антитанача ва ферментларга муҳтож. Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатининг икки йил қилиб белгилашини бугунги кунда тадқиқотчилар кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилишмоқда. Олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида, она сути билан озиқланган чақалоқларда кўриш ҳамда иммунитет тизими сунъий аралашмалар билан озиқланган болаларникига қараганда тезроқ ривожланиши маълум бўлди. Бундан ташқари, уларнинг ақлий салоҳияти бошқа болаларникига қараганда эрта ривожланиши аниқланган. Кўкрак сути сунъий сутга қараганда осон ҳазм бўлади. Ундаги оқсил таркибида сутнинг енгил ҳазм бўлишига ёрдам берувчи алоҳида модда – (В-лактоза) мавжуд бўлиб, у шифокор ва мутахассисларни ҳам ҳайратга солади. Сунъий озуқа таркиби қанчалик бойитилмасин, барибир яхши ҳазм бўлишда она сутига етолмайди. Ҳатто баъзи моддалар она сутидаги миқдордан етти маротаба орттирилганда ҳам қониқарли натижа олинмаган. Эътиборли жиҳати, она сути турли микроблардан холи бўлади. Шунингдек, пишириш ва иситишни талаб қилмайди. Афсуски, орамизда қадди-қомати бузилмаслиги учун ва бошқа бир қанча ўринсиз сабабларга кўра боласини сунъий сут билан озиқлантирётган оналар ҳам талайгина. Шу ўринда бир ҳадисни келтириб ўтсак: Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандини кўкрак сути билан эмизган она Аллоҳ таолонинг ажр ва савобига эга бўлади. Аммо шундай оналар ҳам борки, ўзлари истасалар ҳам соғлиғидаги муаммолар ёки сутининг озлиги сабабли сунъий сутдан фойдаланишга мажбур бўлишади. Шундай вазиятларда эмизикли аёлларга баъзи тавсиялар берилади. Бу тавсиялардан бири қора седана истеъмол қилишдир. Қора седана эмизикли аёлларда сутнинг кўпайишига ёрдам беради. Ҳомиладор аёлларга дарди тутган вақтда ва эмизиш даврида хурмо тавсия қилинади. Туғиш вақтида қувватини йўқотиб, заифлашиб қолган аёллар яна кучга тўлиб олиш учун хурмо ейиш фойдали ҳисобланади.
М.Каримова
Хива тумани «Қушчи каттабоғ» маҳалласи отинойиси