Она сути-Аллоҳ берган неъмат

Аллоҳ биз бандаларга берган неъматларнинг хадди сони йўқ. Шулар ичида она сути бир мўъжизадир. Фарзанд туғилиши билан, 2 соат ўтиб, Аллоҳ амри билан она кўкрагига сут келиб, эндигина дунёга келган гўдакка қудрати билан рисқини ҳам беради. Она сутининг таркибини эса ҳеч бир инсон юзага келтира олмас экан. Унинг таркибида бола ривожи учун зарур микроэлементларнинг  мавжудлиги инсон аклини шоширади.

  Олимларнинг таъкидлашича, она сутининг ўрнини ҳеч бир кўшимча маҳсулот боса олмайди. Айниқса, бола туғилгандан кейин дастлабки, уч кунлик она сути янада шифобахш. Боланинг дунёга келишининг ўзи бир мўъжиза. Унинг талпиниб кўкрак қидириши эса яна бир мўъжиза диний уламоларимиз таъкидлашича, гўдакнинг хар бир ютган бир қултум сутига Аллоҳ Таоло бир қулни озод этган савобини ёзар экан. Қуръони каримнинг «Бақара» сурасида оналар болаларини 2 йил эмизиши тавсия этилан бўлса, ҳадиси шарифларда она сутидан афзали йўқ деган шаърий тавсия мавжуд.

           Хазрати Умар (р.а.): «Болаларининг соғлом бўлишини ҳохласаларинг болаларингизни отга сакраб минишини хоҳласаларинг оналар болаларини тўлиқ эмизсин»,- деган еканлар.Демак, болаларнинг соғлом бўлиши, тетик, чаққон, бақувват бўлиши ҳам оналарнинг, сутига ва меҳрига боғлиқ екан.

       Она сути эмиб улғайган бола касалликка кам чалинади, имунитети мустаҳкам бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, она сутини эмган бола соғлом бўлиши билан  бирга ақлий фаолияти ҳам юқори бўлар экан. Бунга далил ўтмишдаги бобокалонларимиз эмасми?!

Абу Райхон Беруний, Маҳмуд аз-Замаҳшарий, Аль-Хоразмий, Нажмиддин Кубро каби қанча-қанча боболаримизнинг ҳеч бири қўшимча махсулотлардан  бўтқалардан фойдаланмай,  меҳр билан она сути билан парвариш қилишган. Онанинг  меҳри, фидоилиги билан улар шу даражага етганлар.»Хар қандай буюк ортида аёл туради», деб бежизга айтишмаган.

Боболаримизнинг оналари тақвадор бўлиб, болаларини таҳорат билан эмизган эканлар. «Ёсин»сурасини тиловат қилиб кўкрак сути берган эканлар. Шунинг учун хам фарзандлари хар тамонлама етук бўлган. Ёш оналар буларни билиши зарур деб биламан. Аллоҳ берган неъматнинг қадрига етайлик.

 

Ш.Эгамова

Боғот тумани «Ашҳобод» маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *