Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини зиёрат қилиш ширкми?

Хозирги кунда баъзи ўзларинини “салафийликка” нисбат бераётган кишилар “Пайғамбаримиз алайҳи саломнинг қабрларини зиёрат қилиш ширк,Мадинага фақат масжидни қасд қилиб бориш керак Пайғамбаримизнинг қабрини қасд қилиб бориб бўлмайди” каби сўзлар билан гўёки ширкда айблаб,мўмин мусулмонларни чалғитмоқчи ва фитна чиқармоқчи бўляпдилар.

Аслида Пайғамбаримизнинг алайҳи салом қабрларини зиёрат қилиш ёки зиёрат мақсадида сафар қилиш жоизлигига уламолар иттифоқ қилганлар.

Бу ишнинг жоизлигига ояти карима ва ҳадиси шарифлардан далиллар келтирганлар.         Қуръони каримдан келтирган далилларидан бири Нисо сурасининг 100-оятидир

“Ким уйидан Аллоҳ ва Расулига ҳижрат қилиб чиқсаю сўнгра унга ўлим етса,албатта унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир.”дейилан.

Эътибор берсак оятда “Ким уйидан Аллоҳ ва Расулига ҳижрат қилиб чиқса” дейилган ва бу Аллоҳнинг расулини зиёрат қилиш учун чиқиш жоизлигига далолат қилади,чунки оятда  зиёрат қилиш фақат у зот тирикликларига қайдланмаган ва бу у зотни вафотларидан кейин ҳам қабрларини зиёрат қилиш ёки зиёрат мақсадида сафар қилиш жоизлигига далолат қилади.

Суннатдан келтирилган далиллар эса масалани яна ҳам ойдинлаштиради.

Пайғамбаримизнинг алайҳи саломнинг Бақъе аҳлини ва Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилганлари суннатда собит бўлган.Қолаверса ибн Адийдан қилингн ривоятда: “Ким ҳаж қилсаю мени зиёрат қилмаса менга жафо қилибди ” дейилган.

Дороқутний Сунанларида 194-рақам билан ва Байҳақий «Шуъабул‑иймон»да 4159-рақам билан ривоятқилган ҳадисда Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг қабримни зиёрат қилса унга шафоатим вожиб бўлади” бошқа ривоятда “унга шафоатим етади” деганлар.

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Расулимиз алайҳи салом: “Ким мени вафотимдан кейин зиёрат қилса, гўёки тириклигимда зиёрат қилган қилгандек бўлади” деганлар. (Байҳақий «Шуъабул иймон»да 4154-рақам билан ривоят қилган)

Яна Дороқутний Сунанларида 193-рақам биланривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳи салом: “Кимки мени мадинада зиёрат қилса,мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан ва кимки икки ҳарамдан бирида вафот топса, қиёмат кунида аллоҳ таъоло уни омонлик топганлардан қилиб тирилтиради” дедилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш мандуб ва шариатимизда жоиз амалдир. Баъзи “Салафийлар” айтганидек ширк эмас,чунки  саҳиҳ ҳадисларда келган ширк қабрларни зиёрат қилишнинг хилофи ўлароқ  бу қабрларни масжид қилиб олиш,ўтганларнинг расимларини чизиб унинг атрофини тавоф қилишга айтилган. Саййидул башар алайҳи солату васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилишга эса Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бақеъ аҳлини ва ухуд шаҳидларини зиёрат қилиш учун борганлари ёрқин далил бўлаолади.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *