ТУБАНЛИК ГИРДОБИ

Бир неча аср муқаддам инсонлар орасида вабонинг юзага келиши ҳаммани ташвишга солган эди. Кейинчалик яна бир вабо пайдо бўлдики, у инсон соғлиғини жуда тез еб битиради. Гиёҳвандлик вабоси жамики одамзодни ўй-ташвишга солиб қўйди, унга яқин борганлар катта муаммоларга кўмилди.

Аслида инсоният учун бебаҳо бойлик саломатликдир. Уни асраш ҳар бир кишининг зиммасида. Ислом дини таълимоти нафақат инсон ҳаётининг руҳий, маънавий камолотига эътибор беради, балки унинг жисми учун ҳам қайғуради. Гиёҳвандлик қанчадан-қанча одамлар ёстиғини қуритган, оилаларни барбод этган, болаларни ногирон, етим қилган. Сурункали гиёҳвандликка берилган кишиларнинг умри қисқариб, аксарияти ҳатто 30 ёшгача ҳам яшамаслиги исботини топган. Гиёҳвандликка берилган инсонларнинг иммун тизими ишдан чиқади ва бу ОИТС, вирусли гепатит каби ўта хавфли ва юқумли касалликларга сабаб бўлади.

Айниқса, гиёҳвандлик наслнинг бузилишига, бунинг оқибатида эса ирсий касалликларнинг урчишига ва жамият тараққиёти орқага сурилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бу иллатнинг олдини олиш мақсадида бутун жаҳонда, хусусан, юртимизда ҳам давлат даражасида эътиборда бўлган ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ҳар томонлама етук инсонлар қилиб вояга етказиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, қурилаётган касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари, уларнинг соғлом бўлишлари учун спортга берилаётган эътибор ана шулар жумласидандир.

Ислом дини таълимотида нафақат бировга, балки ўзига зулм қилиш ҳам ҳаром, қаттиқ қораланади. Гиёҳвандлик эса зулм ўчоғи бўлиб, у билан инсон ҳам ўзига, ҳам жамиятга азият етказади. Бу эса энг катта гуноҳ ишлардан биридир. Бу борада бир ҳадисда бундай келтирилади: “Исломда ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зарар етказиш йўқдир”. Моида сурасининг 90-оятида бундай амр қилинади: «Эй мўминлар, хамр (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган (ҳаром) ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!»

Маҳмуд Замахшарий бундай дейди: «Кимки ўз нафси балосию орзу-ҳаваси домига тушиб қолса, у ўзини-ўзи чуқур қаърига ташлагани муқаррардир».Чиндан ҳам, инсон аввало ўз нафси устидан ҳукмронлик қила олиши керак. Нима яхши, нима ёмонлигини ўйламай, нафси буюрганини истеъмол қилувчи кимсаларнинг онгсиз мавжудотдан фарқи қолмайди. Юсуф Хос Ҳожиб бундай дейди: «Айш-ишрат мутлақ ғафлатдур, мана шу ғафлат билан одам ўзини маҳв этади». Дарҳақиқат, айш-ишрат инсоннинг зийраклигини, ҳушёрлигини олиб қўядиган оғулардан бўлиб, гиёҳвандлик ҳам мана шу айш-ишратнинг асосларидан биридир. Маълумки, ҳушёрлигини йўқотган инсон умри ғафлат ва мавҳумликда ўтади, ўзи ҳалокатга йўлиқади.

Алишер Навоий бундай ёзади: Бўлса ғаминг, жонингга солма алам,Бир ғам эрур бас, емагил икки ғам! Кўпинча инсон ўзига омонат қилиб берилган ва энг буюк бойлик саналган неъматлар, айниқса, соғлиқнинг қадрига етмай, тўқликка шўхлик қилади. Саломатлигига шукр этмай, уни суиистеъмол қилади. Қарабсизки, ҳаёти, оиласи бузғунчилик, исрофгарчилик, ахлоқсизлик, фисқу фасод каби ёмон иллатлар исканжасида қолади. Демак, ўз ҳаётини, келажагини ўйлаган инсон бу иллатлардан йироқ юрмоғи, тубанлик ўчоғи саналган гиёҳвандликдан ҳазар қилмоғи ва ундан сақланмоғи лозим.

Ана шундагина, ёшлар чин маънода Ватанга содиқ, аждодларга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишлари мумкин. Бу иллатга қарши курашишда, аввало, ўсиб келаётган ёшлар қалбига инсонийлик, Ватанга, ота-онага, дўстлар ва атрофдагиларга меҳр-муҳаббат ва садоқат каби эзгу фазилатларни сингдириб бориш керак. Асрлар оша шаклланиб, сайқал топиб келаётган миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш эса ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар этиб камол топтиришда жуда муҳим асос бўлади.

Келинни кимдир қиз ўрнида, кимдир келин ўрнида, яна кимдир эса аёл ўрнида кўришини биласизми?

Гап ўз зурриёдининг аёлига суқланиб қарайдиган маънавий тубан қайноталар ҳақида кетмоқда. Шундай инсонлар ҳам борми, дея ёқа ушлаётган бўлсангиз керак? Афсуски, жамиятимиз бундай инсонлардан холи эмас…

Жамиятимизда шундай инсонлар борки, уларни ер қандай кўтариб юрибди экан, деб ўйлаб қоласан киши. Бундай разил инсонларнинг сони оз бўлса-да, жамиятнинг қусурларидан ҳисобланади.

Нима учун оилалардан барака кўтарилиб кетмоқда, нима учун дуолар қабул бўлмаяпти? Чунки оиланинг ҳар бир аъзоси ўз вазифаси ва бурчини унутиб қўйган. Ота оиланинг устуни бўлади. Унинг сўзи сўз, қарори қарор бўлиши керак. Ҳозирда эса кўпчилик эркаклар оилани қандай қилиб мустаҳкамлаш ҳақида бош қотирмасдан, рўзғордаги майда-чуйдаларга аралашиб, ҳатто келинни қозонигача аралашадиган бўлиб қолишган. Оиланинг тизгини эса қайноналар қўлида. Бировнинг боласига келиним ё қизим деб эмас, чўри сифатида қараш, хаддан ташқари ўғлини аяш ёки қизғаниш каби иллатлар баъзи оналаримизга хос бўлиб қолмоқда.

Йигит ҳам уйланганидан кейин, келинга Яратганнинг менга берган омонати деб эмас, хонадонига дастёр деб қарайди. Баъзи келинлар эса қайнбўйинлар билан масофани қаттиқ ушлаш кераклигини унутиб қўйишади. Айниқса қайнота билан.

Туркманистоннинг “Келин” деган фильми бўлар эди. Унда янги тушган келин қайнбўйинлар билан фақат кичик болалар орқали гаплашади. Бу одат ҳозирда ҳам Хоразмнинг баъзи туманларида сақланиб қолган. Айнан мана шу жойларда оилавий ажримларнинг сони кам.

Илгари қайнота ҳовлида юрса, келинлар ташқарига чиқишга истиҳола қилишган. Ҳозирда эса келин билан қайнбўйинлар орасидаги масофага қўшилиб ҳаё пардаси ҳам кўтарилгандек.

Келин туғруқхонада ётса, қайнонага қўшилиб қайноталар ҳам туғруқхонага борадиган бўлишган. Бу ҳам майли, келин ётган жойга, туғруқ залига қайноталарнинг, оталарнинг кириб бориши умуман мантиққа тўғри келмайди. Бир хонадондаги манзарани айтиб беришди. Қўшни чиқиб қараса, ҳовлидаги сўрида келин бир томонда, қайнота иккинчи томонда ёнбошлаганларича телевизор томоша қилишаётган экан. Келиннинг қайнота ҳузурида ёнбошлаб ётиши одобсизлик ва беҳаёликдир. Қайнотанинг индамаслиги эса унинг фаросатсизлигидир.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёллар олдига киришдан сақланинг!” дедилар. Шунда ансорий бир киши:“Қайни ҳақида нима дейсиз?” деб сўради. Унга Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайни ўлимдир”, деб жавоб қилдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) маҳрами бўлмаган аёллар ёнига боришдан қаттиқ қайтарганлар. Қайнлар, яъни эрининг эркак қариндошлари ҳақидаги саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайни ўлимдир”, деб лўнда ва кескин жавоб қилганлар. Бунинг маъноси, Ибнул Амр «Ниҳоя» номли китобда ёзганларидек, «Аёл ўлақолсин, асло бундай қилмасин», деганидир. Эрнинг эркак қариндошлари келин олдига, ёнида эри бўлмаганида кирса, эр-хотин муносабатлари бузилиши мумкин. Чунки эр ўзи билан хотини ўртасидаги сирлардан биронта қариндошининг ҳам огоҳ бўлишини истамайди.

Келинларга ўгитларимиз: қайнота бўладими, қайноға ёки қайнука бўладими, уларнинг олдида ҳарир, тор, калта либосларда юрмаслик, ифорлар сепмаслик, улар дбилан бир жойда ёлғиз қолмаслик харакатини қилиш зарур. Ҳарна қилганда ҳам улар эркак киши. Ҳаёда, ибода, юксак одобда бўлиш ҳар бир мўминнинг сифати. Ҳаё пардаси бўлган инсонларнинг иффат пардаси йиртилмас. Бу парда шундай муборакки, унча-мунча хатоларни ўзида беркитиб, йўқ қилади.

Э.Қутлиев

Хонка туман “Жирмиз ота” масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *