ПРЕЗИДЕНТ ТАШАБББУСИ БИЛАН курилаётган масжид Урганчнинг кўркига айланади

Вилоятимиз маркази Урганч шахридаги “ Охун бобо” жоме масжиди ўтган асрда қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан замон талабларига мутлақо жавоб бермайдиган аҳволга келиб қолганди. Сўнги йилларда Урганч шахрининг архитектура, шаҳарсозлик жихатдан тамомила қайтадан қурилаётгани жоме масжидини хам янгича, замонавий тарзда бунёд этишни талаб қиларди.

2017-йилнинг 28-январь куни вилоятимизга амалий ташрифлари давомида мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Охун бобо” масжиди қурилишининг биринчи тамал тошини шахсан ўзлари қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб-эхтиёжларга жавоб беришини кўзлаб, фикр-мулохазаларини билдирган эдилар.

Деярли бир йил муқаддам бошланган хайрли иш нихоясига етмокда. Умумий майдони уч ярим гектарни эгаллаган масжид мажмуасида намозхонлар учун зарур бўлган барча шарт – шароитлар яратишни кўзда тутиб, уч ярим минг кишига мўлжалланган ёзги айвон, қабулхона, автотураргох, ташқи манзаралари яшил майдонлар ташкил килиняпти.

Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлади. Масжид ёнида баландлиги қирқ беш метр бўлган минора хам бор.

Эътиборлиси, мазкур масжид мамлакатимиздаги ана шундай энг йирик масжидлардан бириси бўлиб, меъморий тузилиши жихатдан ўхшаши йўкдир.

Масхид мажмуасининг лойиха хужжатларига мувофик, унинг курилиш-монтаж ишлари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига 10 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланиши режалаштирилган. Эьтиборли тамони, курилиш жараёнига сарфланадиган барча харажатлар хайрия ва хомийлик маблағлари хисобидан амалга оширилмокда.

Йилнинг тўрт фаслида – қиш совуғи, ёз жазирамасида бунёдкорлар бир зум қурулиш жараёнини тўхтатишгани йўк. Сахийқалб инсонлар, саховатли тадбиркорлар мурувватларини аямаганларидан қурилиш жараёнида бирор марта қурилиш ашёлари бўйича муаммо юзага келгани йук. Мукаддас Ҳадиси шарифда: “ Ким Аллох йўлида масжид учун битта ғишт кўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта каср барпо килади ” дейилган. Бунга амал килган элдошларимизнинг саховатларига минг карра миннатдорлик айтсак оз.

Охун бобо ” масжиди Рамазон хайити куни фойдаланишга топширилади. Хозирда масжид биносида сўнги тамирлаш, безаш ишлари амалга оширилмокда.

Юрбошимизнинг ички ва ташки туризмни янада ривожлантириш борасидаги тарихий фармон ва қарорлари амалиёти қадим вохага олдинги йиллардан икки-уч ҳисса кўпроқ сайёхлар келишига замин яратди. Хорижлик сайёхлар ҳамда мамлакатимизнинг бошка вилоятларидан ташриф буюрадиган юртошларимиз худуддаги энг йирик , энг кўркам масжид ҳамда мажмуани ҳам зиёрат килишлари мумкин бўлади.

Бир сўз билан айтганда “Охун бобо” масжиди истиклол йилларида тамомила яшарган, кўзни қувонтирадиган даражада обод, чиройли бўлган Урганч шаҳримизнинг кўркига-томоша ва зиёрат қиладиган масканига айланиши шубҳасиз.

Ушбу масжид биноси ва мажмуасида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча қурувчилар, шу ҳайрли ишга улушларини қўшган барча элдошларимизга Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин, деймиз.

 

Хасанбой Кенжаев

Урганч шаҳар “Охун бобо” масжиди имом-ҳатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *