СУҲБАТДАН МАМНУНМИЗ

Хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, диний мутаассиб ғоялар тарқалишини олдини олишга қаратилган ишларни такомиллаштириш ва маълумотлар заҳирасини янгилаш мақсадида Хоразм вилоятида отинлик фаолиятини олиб бораётган ва ушбу йўналишда ишлаш ниятида мурожаат зтган хотин-қизларнинг 614 нафари 2018 йил февраль ойида аттестация суҳбатидан ўтказилди. Суҳбатдан ўтказиш учун ЎМИ томонидан тайинланган (Ф. Ҳақбердиева, М. Абдуллаева, М. Имомова) гуруҳ 6 кун давомида иш олиб борди. Суҳбатдан ўтказиш билан бирга отинойиларнинг билим савияси, уларнинг муаммолари, олдида турган вазифалари ҳақида ўз маслаҳатларини бердилар.
Ушбу тадбирларни самарали ўтишида катта хизмат қилган гуруҳ аъзолари: Ф.Ҳақбердиева, М.Абдуллаева, М.Имомоваларга ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ва отинойилари томонидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, хайрли ишларда бардавом бўлишларини Аллоҳдан дуо қилиб сўраб қоламиз.

Р.Кадирова
ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги хотин-
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *