Сўнгги йилларда бошқаларни арзимас нарсалар билан кофирга чиқариш, хатто ўз яқинларига бу каби тухматларни ёғдириш холатлари кўпайгандан кўпайиб бормоқда.Натижада жамият аьзолари орасида узаро адоват ва келимовчиликлар пайдо бўлмоқда.
Мусулмонни кофирга чиқариш (такфир) Исломда жуда жиддий ва эҳтиёткорлик билан ёндашиладиган масала ҳисобланади. Бу ҳақда Қуръон ва ҳадисларда қаттиқ огоҳлантиришлар берилган. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Аллохга самимий, чин тавба қилинглар! «(Ҳужурот сураси, 6-оят) Агар мумин кишилар гунохлари сабабли диндан чиқиб қолганларида эди, Аллох уларни “Эй кофирлар! тавба қилинглар, деб чақирган бўлар эди. Демак у кофир эмас эканларки, Аллох уларни Эй муминлар демоқда. Шундай экан, бу оятдан келиб чиқиб, одамни кофир деб чиқаришда қаттиқ эҳтиёткорлик қилиш лозимлиги англашилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ким бир кишига “Эй кофир” деса, агар у киши шундай бўлмаса, бу сўз айтган одамнинг ўзига қайтиб қайтади.»(Имом Бухорий ва Муслим ривояти) Бу ҳадисга кўра, бирор кишини нотўғри равишда кофирга чиқарган одамни ўзи хавф остида қолади.
Ислом уламоларининг фикриларига келсак. Ислом уламолари кимнидир кофирга чиқариш масаласида қуйидаги қоидаларга амал қилишни таъкидлайдилар:
- Аниқ далил ва ҳукм керак – бирор инсонни кофир дейишдан олдин, унинг гап-сўзи ёки амали аниқ куфрга олиб бораётгани улкан уламолар томонидан тасдиқланиши керак, вахоланки,хозирда хар ким ўзича хохлаган кишисини, хохлаган айб билан айблашга шошиладиган бўлиб қолдик.
- Шароит ва ниятни ўрганиш – одам бирор куфрга олиб борувчи сўзни айтиши ёки амални бажариши билан дарҳол кофир бўлиб қолмайди. Агар у бундан бехабар бўлса ёки тушунмасдан қилган бўлса, унинг куфрга тушишига дархол ҳукм қилинмайди.
- Исломий давлат ва уламоларнинг фикрлари – шахсий фикр асосида одамни кофирга чиқариш мумкин эмас, бу улкан уламолар ва диний идоралар ҳал қилиши керак бўлган масала.Яьни улар бу ишини оғир натижаларини батафсил тушинтирадилар ва уни бу сўзи ёки эьтиқодидан қайтарадилар.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Мусулмонни тезда кофирга чиқариш катта хато ва хавфли ишдир. Қолаверса, биз мусулмонлар хукм чиқарувчи эмас балки бошқаларга нисбатан хойрихох ва сўзимиз ва феьлимиз билан насихатгуй бўлмоғимиз лозим. Бошқаларни хар хил айблар билан айблан бу нафақат динимизда мань қилинган, балки жамиятда фитна ва низолар келтириб чиқаради. Шу сабабли, ҳар қандай масалада эҳтиёткор бўлиш ва билимли уламоларга мурожаат қилиш лозим бўлади.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби