“Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга муносабат

Яқинда муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон – юртимизда дин ва эътиқод соҳасига бўлган эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир.

Бу фармон орқали мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотларнинг фаолиятини янада эркин ва шаффофлаштириш, диний-маърифий ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича улкан қадамлар қўйилмоқда.

Ислом дини, биз биламизки, илм-маърифат, бағрикенглик ва тинчлик динидир. Фармонда белгиланган вазифалар — айнан ана шу ғояларни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур ҳужжат имом-хатиблар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди: халқ орасида диний саводхонликни ошириш, ёшларимизни илму маърифат билан тарбиялаш, диний экстремизм ва жаҳолатга қарши маърифий йўл билан курашиш вазифалари янада долзарб бўлмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг бу хайрли ташаббуслари халқимизнинг кўнглидан жой олмоқда. Биз, имом-хатиблар, ушбу фармонда кўзда тутилган вазифаларни амалда бажаришга бор билим ва тажрибамиз билан ҳисса қўшишга тайёрмиз.

Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва ислоҳотларимизга барака ато этсин!

Хайрулла домла Абдуллаев

ЎМИ Хоразм вилояти вакили

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *