“Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга муносабат

Яқинда мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур муҳим фармон – юртимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик ва маърифатпарварлик тамойилларининг амалдаги ифодасидир. Бу ҳужжат мамлакатимизда дин ва эътиқод соҳасига бўлган эътибор, диний таълим-тарбиянинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом диний муҳитни қарор топтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

Фармонда белгилаб берилган устувор вазифалар – халқимиз, айниқса, ёш авлод орасида маърифий иммунитетни кучайтириш, уларни асоссиз диний ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар мажмуасидир.

Биз, имом-хатиблар, ушбу фармонни чуқур мамнуният билан қабул қиламиз ва унда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, жамиятда маънавий соғлом муҳитни мустаҳкамлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Шу ўринда, муҳтарам Президентимизнинг дин ва виждон эркинлигига доир бу каби адолатли ва ҳаётбахш қарорлари халқимиз орасида катта қувонч ва умид билан қарши олинмоқда. Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик ва фаровонлик ато этсин!

Х.Аҳмедов

Шовот туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *