ТЎҒРИ ТАНЛАНГАН ЭЪТИҚОД – ИНСОНИ ХАЁТИНИНГ ГАРОВИ

Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ инсоният нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чикараверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна бир бор гувохи бўлди.
Хавф факат шугинами? Йўқ, бунгача хали катор хатарлар бор: Миссионерлик, оломонча маданият, террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал-экстремистик хуружлар…
Буларнинг барчасини умумлаштириб «эътиқодга тахдид» деб атаса бўлади. Бу таҳдиднинг нишон марказида халқнинг онги шаклланмаган ёшлари ва ташқи таъсирга берилувчан ёки қорнидан бошқа ғами йўк қатлами бўлиши билан хатарли. Айнан ўшандай кишилар қалбидаги эътиқодий бўшлиқ бизга дўст бўлмаганларнинг ғаразли мақсадларига хизмат килувчи бузуқ ақидалар билан тўлдирилади. Шу орқали халқ орасига фитна солинади.
«Эътиқод», «ақида»-арабча сўз бўлиб «ишонч» деган маънони англатади.
Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, хаёт тарзи хам ўзгарди, деяверинг.
Энди у ўзи тўғри деб билган, ишонган ана шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди.
Демак, эътиқод хаётимиз асоси, пойдевори экан, уни тўғри шакллантиришга интилишимиз керак. Мирзо Бедил: «Бошидан қийшик бўлса пойдевор, Осмонга етса хам қийшиқдир девор», дейди. Шунга кўра, ақидамиз бидъат хурофотлардан, янглиш тушунчалардан холи бўлса, бизни хеч ким адаштиролмайди, тинчимизни бузолмайди ва ўзига қарам килолмайди.
Шунинг учун ақидавий зиддиятларга сабаб бўлган воқеалар тарихини, уларнинг туб илдизини, асл мохиятини ўрганиб чиқайлик;
Мусулмонни нафақат кофирликда айблаш, балки уни ҳақоратлаш нақадар оғир гунохлигини билишимиз;
Душманлар найрангига ишониб, ўзини-ўзи портлатиш, айримлар даъво қилаётганидек, шахидлик эмас, балки ўз жонига касд этиш ва бегунох одамларнинг қонини тўкишдек катта гунохларни орқалаб жаханнамга тушиш эканини англашимиз;
Миссионерлар алдовига учиб, арзимаган дунё матохини деб имондек бебахо неъматдан кечиш икки дунёда хам хору-зорлик келтиришини англашимиз лозим.
Ёт ғоялардан фақат ўзимиз химояланиш билан чекланиб колмай, одамларга хам хақиқатни етказиш кераклиги хаммамизнинг вазифамиз бўлиши зарурлигини тушунтиришимиз лозим.

М.Қурбонбоев
Гурлан тумани “Шайх Жалоладдин Гургоний бобо” масжиди
имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *