Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида олиб бораётган очиқлик сиёсати диний соҳага ҳам кенг имкониятлар эшигини очди. Натижада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ислом олами билан алоқалари ривожланиб, кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатларнинг диний идоралари билан меморандумлар имзоланди. Соҳага доир таклиф ва ташаббуслар мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланиб, нуфузли тадбирлар ҳамда анжуманларга мамлакатимиз мезбонлик қилиб келаётгани ҳам мазкур ислоҳотлар самараси десак, адашмаймиз.
Ватанимиз мустақил тараққиёт йўлига илк қадамни қўйгач, кўҳна тарихимиз, миллий ва диний қадриятларимиз, маданий ёдгорликларимиз, маънавий ва моддий меросимизни ўрганиш ва қайтадан тиклаш ҳамда улардан халқимизнинг кенг оммасини баҳраманд қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди ва ҳозиргача ошириб келинмоқда. Ушбу қисқа давр ичида муборак динимизга бўлган муносабатнинг батамом ўзгарганини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Аллоҳ таолога шукрки, диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар инсон қадри улуғланаётганига яққол далил бўлмоқда. Хусусан, уламолар, имом домлаларнинг меҳнатлари муносиб рағбатлантирилмоқда. Бу эътибор юксак даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирлашда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Шу йил 23 август куни тарихий сана бўлди. Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари «Олий даражали Имом Бухорий» ордени ва бир гуруҳ фаол уламолар «Имом Бухорий» орденигасазовор бўлдилар.
Бу–юртимизда дин пешволарига, илм аҳлига бўлган юксак эътибор ва ҳурмат ифодасидир. Таъкидлаш керакки, Олий Даражали Имом Бухорий) ордени билан 5 нафар давлат ва дин арбоби мукофотланган. Жумладан, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раислари, марҳум муфтийлар Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда айни пайтдаги муфтийимиз Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тақдирланган. Давлатимиз Раҳбари томонидан улуғ муҳаддис бобомиз Имом Бухорий номидаги ушбу мукофот билан Муфтий ҳазратларининг тақдирланиши бежиз эмас. Балки бу Аллоҳ таолонинг инояти ила Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ саодати йўлидаги 35 йилдан зиёд вақт мобайнидаги меҳнатлари самарасидир. Хусусан, 4 йиллик муфтийлик даврида амалга оширилган энг асосий фаолият йўналишларига эътибор қаратилса, сабаблар юзага чиқади. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари мусулмон дунёсининг энг илғор илмий кашфиётлари, бебаҳо диний манбалари араблар томонидан эмас, балки айнан марказий осиёликлар томонидан амалга оширилган, деган фикрни илгари сурадилар. Жаҳоннинг етакчи экспертлари ва илмий доиралари томонидан Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотларга билдирилаётган муносабат, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро майдонда эътироф этилаётганининг амалий ифодасидир.
Абдуллоҳ ибн аббос розияллоҳу анҳу устозлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловлари тизгинини ушлаб,унга минишга ёрдам бературиб шундай деганлар: Уламоларга шундай ҳизмат қилишга буюирилганмиз.
Муҳтарам азизлар албатта бу мукофотлар ва тақдирловлар билан уламоларимизни табриклаймиз ва муборакбот этамиз. Шу билан биргаликда бу биз диний сохо ҳодимларига янада катта масъулият юклайди. Аллоҳ таъоло муқаддас ҳизмат ва буюк масъулиятни бажаришда Аллоҳ таъолодан куч қувват ва мадад ва истионат сўраб қоламиз.
Х.Аминов
Янгиариқ тумани “Мухаммад саид” масжиди имом-хатиби