Аллох таолога шукурки, диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар инсон қадри улуғланаётганига яққол далил бўлмокда. Хусусан, уламолар, имом домлаларнинг меҳнатлари муносиб рағбатлантирилмокда. Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси , муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари яқинда нуфузли “Олий даражали Имом Бухорий” ордени ва бир гурух фаол уламолар «Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди. Давлатимиз Раҳбари томонидан улуғ муқаддас бобомиз Имом Бухорий номидаги бу мукофот билан Муфтий ҳазратларининг тақдирланиши бежиз эмас. Аллох таолонинг инояти ила Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватан равнаки у зотнинг дин, маърифат ва жамият тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссалари, илм-фан тараққиёти йўлидаги меҳнатлари ҳамда инсоний қадриятларни юксалтиришдаги хизматларига муносиб деб топилди.
Муфтий ҳазратлари узоқ йиллардан бери диний соҳа ривожи, ёшлар тарбияси, маънавий-маърифий ҳаётдаги фаол иштироки билан халқ олқишига сазовор бўлиб келмоқда. У киши на фақат мамлакат миқёсида, балки бутун ислом оламида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб этиб келмоқда.Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бутун умрларини диний илмни ўрганиш, уни халққа етказиш ва ёшлар тарбиясига бағишлаган зотдир. У киши юртимизда муқаддас ислом динининг ҳақиқий мазмун-моҳиятини, унинг бағрикенглик ва инсонийлик тамойилларини кенг тарғиб этиб келмоқда. Айниқса, ёш авлод орасида илмга қизиқиш уйғотиш, маърифатга даъват этиш ҳамда диннинг теран маъноларини тушунтиришда катта хизмат қилган.
Муфтий ҳазратларининг олим сифатида 20 дан зиёд асарлар муаллифи бўлгани нафақат юртимизда балки, ислом оламида эътирофга эга бўлди. Асарлари ва маърузалари нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам кенг ўқилмоқда. илм аҳли учун бой мерос қолдирмоқда.Муфтий ҳазратлари турли халқаро анжуман ва конференцияларда юртимиз номидан муносиб қатнашиб келмоқда. У киши кўплаб мамлакатларда маъруза қилиб, ислом динининг тинчликпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини кенг жамоатчиликка етказди. Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нутқларида асосий урғу дунёдаги миллатлар ва динлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёвузликка қарши маърифат билан курашишга қаратилган.Ана шу халқаро фаолияти ҳам халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланиб, у кишига олтин медаль билан тақдирланиш бахти насиб этди.
Муфтий ҳазратларининг бу мукофотга сазовор бўлиши фақат шахсий ютуқ эмас, балки бутун халқимиз шарафи ва ифтиҳоридир. Чунки бу орқали юртимиздаги маънавий-маърифий ҳаётнинг ривожланиши, диний бағрикенглик ва тинчликпарварлик сиёсати халқаро миқёсда эътироф этилган.Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг олтин медаль билан тақдирланиши – бу динга хизмат қилган олимларнинг меҳнати, халқнинг маънавияти ва илмга бўлган эҳтиромининг юксак эътирофидир. У киши ўз меҳнати, камтарона ҳаёти ва илми билан ҳар биримиз учун ибрат намунаси бўлиб қолмоқда.
Аллох таоло уламоларимизнинг дин ривожи, уммат саодати ва ватан равнақи йўлидаги хизматларини бардавом айласин. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, фаровон, халқимизни соғ-омон қилсин. Юртимиз довруғини оламга ёйишда уламоларимизга куч-қувват ато қилсин.
О.Машарипов
Янгиариқ тумани «Шайх Мухтор Валий» масжиди имом-хатиби