Аллоҳ таоло бандаларига бериб кўйган беҳисоб неъматларини санайдиган бўлсак охирига ета олмаймиз. Шу неъматлар ичида Она сути ҳам бир неъмат-мўжизадир.
Агар оналар кўкрак сутининг мўжизавий таркиби ва эмизишнинг шаръий хукми хакида билганларида эди, арзимаган сабаблар билан болаларни эмизишдан бош тортмаган бўлар эдилар.
Ислом шариати она сутини болнинг ҳакларидан бири деб ҳисоблайди. Зеро Аллоҳ таоло Куръони Каримда бундай марҳамат қилади “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмузурлар (бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир” (Бақара сураси 233 оят) Яна шуни айтиш жоизки, дунёдаги хеч бир кампания она сутидек мўжизакор сут ишлаб чиқара олмайди. Шундай экан хар бир она фарзандларини тўлиқ икки йил эмизишлари лозим.
Она сути гўдак учун энг яхши озуқа ҳисобланади чунки бу даврда у таркиби ва озук моддалар нисбатига кўра гўдакнинг овқат ҳазм қилиш ва моддалар алмашуви хусусиятларига мос келади.
Хар бир янги туққан онага оиладаги катталар кўкрак билан эмизишнинг қанчалар мухимлигини ва унинг афзаллиги нимада эканлигини тушунтиришлари лозим. Янги туққан она кўкрак сути ва унинг ўрнини босувчилар орасидаги фарқни билиши ҳамда кўкрак билан эмизиш онани соғлигини хар томонлама ҳимоя қилиб бутун оилага хиссий ва иктисодий ёрдам беради.
Она ва бола бирга бўлишининг ва боланинг талабига кўра эмизишнинг афзалликлари. Она ва боланинг бирга бўлиши ва талабига кўра эмизиш рухий боғликлик ва кўкрак билан эмизишни шакллантиришга ёрдам беради.
Биргаликда бўлишнинг афзалликлари.
-Она боласини кўриб туради бу рухий боғликлик пайдо бўлишига ёрдам беради.
-Бола кам йиғлайди уни шиша идишдан овқатлантириш сабаби камаяди.
-Она кўкрак билан эмизишга кўпрок ишонч хосил қилади.
-Кўкрак билан эмизиш давомлироқ бўлади.
Она сутининг 90 фоизи сувдан иборат экан она сутининг асосий қисмини сув ташкил килишига сабаб, боланинг танаси озуқа билан бир қаторда сувга ҳам эхтиёж сезишидир. Бола энг тоза ва етарли миқдордаги сувни фақат она сути орқали олади.
Бу мужизавий аралашманинг яна бир муҳим хусусияти унинг таркиби боланинг ривожланиш даврига қараб ўзгараверади Бола ривожланишининг хар бир босқичида озуқа моддалари керакли фоизга кўтарилади. Бу эса фақатгина Аллоҳнинг қудратидандир.
Шунингдек она сути таркибидаги яна бир мўжизавий хусусиятлардан бири ундаги моддалар бир-бирига аралашиб кетмаслигида Сунъий озуқаларда эса бундай хусусият йўқ шу жихатдан у бола саломатлиги учун зарарли ҳисобланади.
Маълумки боланинг турли касалликларга қарши курашувчи иммунитет тизими икки ёшга келиб ривожлана бошлайди. Икки ёшгача боланинг организми она сутида мавжуд озуқ моддаларга, яъни антитанача ва ферментларга мухтож. Аллоҳ таоло ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатини икки йил қилиб белгилашини бугунги кунда тадқиқотчилар кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилмокдалар.
Она сутига она организмига тушадиган ҳамма моддалар ўтади, шунга кўра эмизикли аёл ўз овқатига катта эътибор бериши, у тўғри ва тўйимли овқатланиши, етарли микдорда суюклик ва мева ва шарбатлар ичиб туриши, соф хаводан баҳраманд бўлиши тиниқиб ухлаши лозим.
Аллох таоло барча инсонларни фарзанд деган неъмат билан сийласин.
Р.Камолова
Хонқа тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари