Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бугун, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ҳар бир имом-хатибнинг фаолияти давомидаги тадбирларнинг қамрови ва аҳамияти, моҳияти, эришилган ютуқлар, натижалар, тажриба алмашинувларнинг диний ходимлар учун манфаатли бўлиши эътироф этилгани, шу билан бирга, берилган топшириқ ва тавсиялари бўйича Вилоят бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев томонидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашув давомида ўз устида мунтазам ишлаш, илмий савияни янада ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, тизимдаги ходимлар ўртасида ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамлаш зарур экани алоҳида таъкидланди.
Вилоятимизнинг барча масжидларида намозхонлар учун суҳбатларни олиб бориш, айниқса, ҳар душанба ва пайшанба кунлари масжид жамоаси кўп тўпланадиган вақтда намозидан кейин суҳбатлар ташкил этиш, масжидлар ишларини бошқариш, ободончилик ва тозаликка алоҳида эътибор қаратиш такидлаб ўтилди. Белгилаб ўтилганидек, ҳудудлардаги имом-хатиб ва имом-ноиблар пайшанба ўқувларини самарали ташкиллаштириш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Тадбир сўнггида вилоятимизда фаолият олиб бораётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари хизматлари алоҳида эътироф этилиб ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги томонидан ташаккурномалар, қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *