Аёл сабрининг мукофоти

       Бир куни меҳмонга опам ханодонига борган эдим, уйда бир юзидан нур ёғилиб турган кекса онахонга кўзим тушди. Онахон ўзининг тутиши тарбияси,  ўтириб турши, сўзлаш одоблари билан барчани ўзига жалб қилар эди. Опажонимдан, бу кекса  онахонимиз ким бўладилар деб сўрадим. Опам қизим Моҳирани катта қайин оналари  бўладилар деди. Онахонимиз аёллар билан самимий  суҳбат  қурар ҳар сўзида  ёшларни сабрга, шукрга чақирар  чунки, сабр таги олтин, шукр эса Оллоҳга  яқинлаштирадиган гўзалликдир. Келган  меҳмонлар тарқалгандан   кейин, секин онахон  ёнларига бориб ўзимни таништирдим. Моможоннинг исмлари Саломат она экан суҳбатлашиб ўтириб, суҳбатимиз она сути унинг мўжизаси ҳақида бўлиб қолди. Шунда Саломат момо  бошидан кечирганларини айтиб берди.  Эшитиб вужудим титраб тилим  лол қолди. Шундай матонатли  чидамли момоларимиз борлигига  ва оиласининг шаъни,  тинчлиги учун ор номусини уйлаб,  ўзининг рохатидан кечган момомизга тасаннолар айтсак — арзийди.  Саломат момомиз «…Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон     кўрсаларингиз,билиб қўйингки,балким  сизлар ёмон  кўрган нарсада Оллоҳ (сизлар учун кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин Нисо сураси19 оят ), деб Қуръондан бир оят ўқиб берди. Суҳбатида мен отам ва онамдан  ёш қолдим. Амаким Собиржон мени тарбиялаб  вояга етказди.Уруш йиллари амаким ҳам урушда ҳалок бўлди деган қора хат келди. Ўзимни қўлга олиб меҳнат қилиб кўнглимни кўтарар эдим.Уруш тугаб урушдан омон қолган эркаклар уйларига қайтишди. Қайтганлар ичида менинг умр йўлдошим Иброҳим ака ҳам бор эди. Иброҳим ака ҳам етим ўсган эди. Кунларнинг бирида колхоз раиси Йўлдош ота иккаламизни чақириб шундай деди. Фарзандларим биламан сизларнинг ота-оналарингиз дунёдан ўтиб кетган уларни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин. Сизларни розилигингиз билан никоҳ ўқитиб, кичкина тўй қилсак нима дейсизлар деди, биз рози бўлдик. тўй қилишди. Шу заилда турмуш давом қилиб  ўн йил ҳам ўтиб борар эди.Биз ҳаётнинг барча синовларига бардош берардик. Аммо фарзандсизликка бардошимиз етмас эди.  Фарзанд йўқ эди. Кунларнинг бирида умр йўлдошимга не машаққатлар билан ажрашайлик дедим, Иброҳимжон айтдилар, мени камбағал  бўлганим учунми деди.Мен йўқ фарзандсизликдан дедим.Чунки мени бормаган докторим ва  табибим қолмаган эди.Қайси бирисига борсам ҳаммаси аёлингиз бепушт деб жавоб беришар еди.  Эрим эса ҳар гал рад жабоб берарди.  Кунлардан бир кун  жадалга миниб, кийимларимни тахт қилиб кетаётган эдим, Иброҳим менга бир гапни айтиб қолди, майли уйланаман, лекин сен шу уйдан кетмайсан деди. Шунга рози бўлсанг уйланаман акс ҳолда йўқ. Бу сўзни эшитиб кўнглимга бир сўз келди.Эй Саломат турмуш қурган аёл бўлсанг унинг устига ҳеч бир қариндошинг  бўлмаса  қаерга ҳам бора олар эдинг. Кетганингда ҳам сени кўнгли бузуқ эркаклар тили билан тинч қўйишармиди, чунки эр кўрган аёлсан, бу ўйлар кўнглимдан бир бир ўтиб бунга рози бўлдим.Маҳалламизда ёши катта бир қизимиз бор  эди. Унинг исми Шохсанам эди. Унинг уйга ўзимнинг эрим учун ўзим совчи  бўлдим. Жон синглим эримга турмушга чиққин, нимаки ҳоҳласанг шуни бажараман дедим.У рози бўлди.Тўй қилиб  уйга олиб келдик. Мен эса  боғимиз  ичкарисидаги кичкинагина уйга жойлашиб олдим.Орадан бир йил ўтиб фарзандли  бўлишди мен ўзимда йўқ хурсанд эдим.   Чунки умр йўлдошим фарзандли бўлганди.  Туғруқхонага бориб она ва болани ҳолидан хабар олдим.Докторлар кўкрагида сут йўқлиги ва болани туғруқхонадаги аёллар эмизаётганини айтишди.Уйга келиб жамлаб қўйган пулга бир сигир олиб келдим. Уларни туғруқхонадан келишларини интизор  кутардим. Бу дақиқалар ҳам етиб келди. Лекин Шохсанамнинг  йиғлайверганидан кўзлари қизарган шишган эди. Машинадан тушган захоти боласини қўлимга берди, қучоғимга олар эканман бир гўзал туйғу мени қамраб олиб вужудимга титроқ тушиб паришон бўлиб қолдим. Орадан бир соатлар ўтиб ўзимда  бир ўзгаришни сездим.Чунки кўкракларим тошдек қотган ва сут оқиб турганди, бундан севиниб, Ё Оллоҳ ўзингни Рахматинг чексиз, ўзингни Қудратинг на қадар улуғ.

          Шунча  чеккан машақатим учун менга Оллоҳ тарафидан бўлган  мукофот  деб билдим. Бу холатни кўриб Шохсанам опажон Оллоҳ менга оналик бахтини берди-ю  сут чашмамни кесди,  лекин сизга оналикни бермади-ю  сут чашмангизни сероб қилди деб йиғлади.Кунлар шу зайлда  ўтаверди, мен ўзимда йўқ хурсанд эдим. Гўдак ҳиди жаннат  ҳиди  уни бағримга олиб тўйиб тўйиб ҳидлар эдим. Маҳалладаги баъзи аёллар Саломат уйда баҳона қилиб ўтирибмисан колхозни ишига чиқмай болага нима бериб боқиб ўтирибсан дейишарди, мен бўлса Оллаҳнинг ҳар бир кунига сабр қилдим,шукур кўкрагимга сут берди деб  болагинамни эмизиб кўрсатар эдим. ОЛЛОҲГА шукур уларга бешта фарзанд берди ҳар сафар Шохсанам оналик бахтига  мен эса эмизиш бахтига  муяссар бўлар эдим. Нихоят сабрим туфайли Оллоҳим мени ўғил фарзанд билан мукофотлади. Шохсанам онамиз етмиш ёшида оламдан ўтди.Саломат онамиз эса тўқсон олти ёшида дунёдан ўтдилар. Оллоҳ барчасини раҳматига олган бўлсин.Амийн

 

Ш.Раҳимова

Урганч тумани «Беруний» маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *