Сўнги йилларда афсуски,Олимлар ва имомларни бехурмат қилиш ва хаттоки хақорат қилиш холатлари кўпайиб бормоқда. Билиш лозимки, бунинг барчаси инсонни ўзига ўзи жазони жалб қилувчи гуноҳлардир. Ва яна шуни яхши билсинларки, олимларни ҳақорат қилиш Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқишдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда олимларни Ўзи билан, фаришталари билан ва уларнинг қалбларидаги Аллоҳдан қўрқиш (хашят) билан бир қаторда зикр қилган. Ким уларни ҳақорат қилса ва камситса, Аллоҳ таоло уларнинг даражасини пасайтиради. Бу эса жазонинг улуғлигидандир. Бу гуноҳ шу жиҳатдан ҳам жуда каттаки, у Аллоҳнинг Расулини соллаллоҳу алайҳи васалламга озор берган бўлади.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:«Ким бир олимни зиёрат қилса, у мени зиёрат қилгандек бўлади. Ким бир олимни яхши кўрса, у Мени яхши кўргандек бўлади. Ким бир олим билан бирга ўтирса, у Мен билан бирга ўтиргандек бўлади».
Имомларни ҳақорат қилишга келсак, Аллоҳ таоло шундай деган:«Аллоҳга итоат қилинг, Расулга итоат қилинг ва ўзларингиздан бўлган иш эгаларига итоат қилинг»(Нисо сураси, 59-оят).
Ким уларни ҳақорат қилса, у Аллоҳнинг амрига қарши чиққан бўлади ва Унинг ҳукмини қабул қилмаган бўлади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким имомга итоат қилса, менга итоат қилган бўлади. Ким менга осийлик қилса, Аллоҳга осийлик қилган бўлади. Ким имомга осийлик қилса, менга осийлик қилган бўлади». Имом Аьзам пиримизни;”Уламоларнинг гуштлари захарлангандир”деган гаплари хам бизни хушёрликга чорлаши лозим.
Хатто бир оддий мўминни ҳақорат қилишга келсак, бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мўминни хох ўлик хох тирик бўлсин ҳақорат қилса ёки уни айбласа, худди у минг пайғамбарни ҳақорат қилингандай бўлади. Ва мингта фариштани ғийбат қилгандек осий бўлади.Аллоҳ таоло унинг бир йиллик амалларини бекор қилиб қўяди ва Қиёмат кунида уни қўлларига етмишта занжир солиб дўзахга етаклайди».
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачонки сизлардан кимдир бировини ўлик ҳолида ҳақорат қилса, гўё у олтмишта пайғамбарни қатл қилгандек бўлади, гўё унинг ота-онасини ўлдиргандек бўлади.Аллоҳ таоло унга осмондаги юлдузларни ададича гунох ёзиб қўяди. Унга қабрини тор қилиб қўяди.Ва Аллоҳ ва фаришталарнинг лаънатига дучор бўлади. У дунёдан чиқиб кетмайди, то дўзахдаги жойини кўрмагунча. Агар у тавба қилган бўлса, Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади».
Лаънатлаш ҳақида ҳам Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мўмин лаънатловчи бўлмайди».
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ким бирони лаьнатласа,у лаьнат иккисидан бирига қайтади.Кимки билмайдики,бирор кишини лаънатласа,балки у лаънат қилинган киши Аллоҳ таолонинг наздида саодатли,ўзи эса бадбахт бўлиши мумкинлигини билмайди».
Шудай экан,Оллох таоло бизни ҳар қандай гуноҳлардан,хусусан улуғларни ёмон кўришдан ва хақорат қилишдан Ўзи сақласин ва амалларимизни У зотга яқинлаштирадиган ибодатларга айлантирсин. Омин.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби