ТАЪЗИЯ

Қуръони каримга муҳаббат қўйган хоразмлик мўмин мусулмонлар бошига оғир мусибат тушди
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» деб марҳамат қилган. Дарҳақиқат, ҳар бир тирик жонзот ўлади. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлмайди. Бу борада ҳамма қари ҳам, ёш ҳам баробар, тенг.
Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, ҳаёт синовларини сабру бардош билан қарши олган ҳар бир мўмин-мусулмон мусибат келганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз» деб истиржоъ айтади.
Хоразм воҳасида истиқомат қиладиган Аллоҳнинг каломи Қуръони каримга муҳаббатли бўлган мўмин-мусулмонларнинг бошларига оғир мусибат тушди.
Хоразм вилоятида 26-40 ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Қуръон мусабоқасининг «Хифз» йўналиши бўйича вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок қилган Хоразм вилоятининг Боғот туманида истиқомат қилувчи Шамсиддин қори Ғопуров фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло бу аҳли Қуръон, қори биродаримизнинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, у дунёга ўзларига ҳамроҳ қилсин, Ўз мағфиратига олиб, охиратини обод қилсин!
Марҳумнинг ота-оналарига, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига сабру салвон ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Қори биродаримиз жорий йил муборак Рамазон ойида Боғот туманидаги энг катта жамоатга эга бўлган «Одина эшон бобо» масжидида «Хатми Қуръон»га ўтиши ҳам режалаштирилган эди.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *