Шамсиддин қори оиласидан хабар олинди

27 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Хоразм вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида ҳам қатнашган Шамсиддин қори Абдуллоҳ ўғлининг вафоти ҳақида хабар берилганди.
Шу муносабат билан, Хоразм вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Ҳ.Атаханов, ЎМИнинг Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаевлар биргаликда ушбу хонадонга ташриф буюрдилар.

ЎМИнинг вилоят вакили Х.Абдуллаев томонидан тиловат ва дуолар қилиниб, мусибатзада хонадан эгаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ҳамдардликлари етказилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят ҳокимлиги вакиллари ушбу оғир синовга учраган оилага, мўминларга хос сабр бардошли бўлишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлишини тилаб моддий ва маънавий кўмаклар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *