ҚАРИЯЛАРНИНГ ДУОСИНИ ОЛАЙЛИК

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Исмоил эшон бобо ҳамда Абдукарим шайх бобо” масжидларининг имом-хатиблари Ҳазорасп туманидаги бир гуруҳ ёши улуғ отахонларга раҳбарлик қилиб Бухоро вилоятидаги “Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд ва Ғиждувон туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Абу Ҳафсий Бухорий” ва “Сайид Амир Кулол” зиёратгоҳларинизиёрат қилдилар.

Шунингдек зиёратчилар Самарқанд вилоятидаги “Шоҳизинда” мажмуаси, “Имом Мотурудий”, “Ҳазрати Довуд”, “Имом Бухорий”, “Маҳдуми Аъзам”, Регистон ансамбли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентиз И.А.Каримовнинг қабрларини,  Жиззах вилоятининг “Ғаллаорол” туманидаги “Абу Саид ибн Ваққос” зиёратгоҳи ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги “Амир Темур” хиёбонларини зиёрат қилдилар.

Отахонларимиз зиёрат вақтида она заминимизда яшаб ўтган улуғ алломаларнинг ҳақларига дуо қилиб, юртимизда яратилган бундай имкониятлардан жудаям хурсанд бўлдилар ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари, ватан тинчлиги ҳамда гуллаб яшнаши йўлида қилаётган сайъ ҳаракатларига Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдамчи бўлишлигини сўраб дуои хайрлар қилдилар.

 

                                                                      ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги 

 

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *