ОИЛАНИНГ БУЗИЛИШИДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Авваломбор оила ислом динида муқаддас даргоҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратган. Оиланинг раҳбари эркак киши бўлиши керак. Аёл ҳаётда онамиз, жуфти ҳалолимиз. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият (оила) соғлом бўлади. Кимики оилани муқаддас билмас экан, ҳеч бир нарсани муқаддас билмайди. Оиланинг мустаҳкамлиги-оилада бўладиган ҳамжиҳат, оғизбирчилик билан бўлади. Оиланинг бузилиши келишмовчиликларни сабаби итоатсизликдан, ношукрчиликдан келиб чиқади, чунки қайси бир юртларда оиланинг ҳамжиҳатлигини орзу ҳавас қиладилар ёки қаерда оиланинг муқаддаслигига ета билмай юрибдилар, буларнинг оиладаги ота-онага, келинларга бўладиган силайи рахм, иззат-ҳурмат йўқлигидан келишмовчиликлар келиб чиқади.
Оиланинг бузилишлиги-оиладаги маънавий муҳитни носоғлом эканлигидан юзага келади. Оила – бу инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қўрғон эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладиларки: “Киши ўз қарамоғидагиларни нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига каффорат қилади”, лекин минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи оила бошлиқлари шу масалада ўз вазифаларини унутиб қўймоқдалар. Шундайлар ҳам борки, ориятсизлик, ношукрлик билан ўз жуфти ҳалолларини аёл шаънига мос келмайдиган йўллар билан пул топиб келиши учун мардикорлик қилишга мажбур қилаётганлар учрамоқда. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, оилаларимизни мустаҳкам қилсин, азиз фарзандларимизни ота-онасига раҳмат келтирадиган эл юртга манфаат келтирадиган инсонлардан бўлишини насиб этсин.

С.Сапаев
Хива туман “Хасан Басрий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.