МУСУЛМОН БЎЛИШ ОСОН

ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Осонлаштиринг, қийинлаштирманг! Хушхабар айтинг, қизиқтиринг, нафратлантирманг (бездирманг)!” деганлар» (Имом Бухорий).
Буюк имомимиз Абу Ҳанифа (раҳ.а.) фарзандлари Ҳаммодга дунё ва дин саодатига эришиш йўлларини кўрсатиб васият қиларканлар, жумладан: “Беш юз минг ҳадисдан ажратганим беш ҳадисга амал қил”, деганлар. Бу беш ҳадисдан бирининг мазмуни бундай: “Мусулмон, тили ва қўлидан мусулмонлар озор кўрмайдиган кишидир”.
Бу билан Пайғамбаримиз (а.с.) инсонларга мусулмонликнинг нақадар енгил, айни пайтда, ҳар ким риоя қилиши лозим бўлган икки шартини баён этганлар. Бу шартлар енгил, чунки улар куч ва молиявий чиқим талаб қилмайди. Аксинча, улар куч ва бойликни йўқолишдан, беҳуда сарф бўлишдан сақлайди.
Унга риоя этсангиз, тил гуноҳлардан сақланади, оғиздан кўпик сочиб, асабингизни бузиб, юрагингизни хуноб этмайсиз, кучингизни тежайсиз. Қўлингиз ҳам биродарингиз ёқасини тутмайди. Товон тўлаб, молингизни йўқотмайсиз.
Бу шартни бажариш учун ўзингизни, нафсингизни идора қилишингиз, мусулмонлигингизни унутмаслигингиз керак бўлади, холос.
Мусулмонлик нақадар енгил ва инсон шарафини асровчи қалқон эканига энди шубҳа қилмасангиз керак?!

Аминов Ҳамдам,
Янгиариқ тумани Муҳаммадсаид масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.