ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШДА ҲАММАМИЗ ҲАМЖИҲАТ БЎЛАЙЛИК

Афсуски ҳозирги вақтда, соғлом эътиқодни оёқости қиладиган ва муқаддас динимизни ўз манфаати йўлида қурол қилиб олган кимсалар борлиги бугун барчамизни ташвишга солмоқда, турли хил таҳдидлар ақидапараст ва бузғунчи кучлар халқ руҳиятини ичидан емириб, ҳалокатга бошлайди, жамоани ҳамжиҳатлигини бузади, диний саводи бўлмасдан, одамларга унинг моҳиятини бузиб кўрсатади, халқнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, оммани норозилик кайфиятида тарбиялайди.
Ёт таҳдидлар ғояларини ислом маърифатини етказиш йўли фақат зўравонлик деб биладилар. Энг олий неъмат бўлган тинчликка раҳна соладиган одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат кўтарилмоқда. Ҳақиқатдан бу тинчлик Аллоҳ таоло томонидан инсониятга ато қилинган улуғ неъматдир. Шунингдек ёт таҳдидларни бартараф қилишда ҳаммамиз ҳамжиҳат бўлиб, айниқса ёшларимизни мафкуравий бўлишини ёт иллат, таҳдидилардан сақласак албатта уларга тинчлигимизни қадрига етиб яшашни ҳамда барча миллат вакиллари билан ҳамжиҳатликда яшаса ана шу инсонгина мусулмондир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳақиқий мусулмонни тавсифлаб айтган ҳадислари:
Ким мусулмонлиғ айласа даво,
Чин эмас гар фидо қилур жонлар,
Ул мусулмондурурки, соҳдир,
Тилию молидан мусулмондир.
Ўзини мусулмон деб даъво қилаётганлар аслида қиладиган ишлари мусулмонларга зиён етказишидир. Шундай экан юрт тинчлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларни энг аввало, мамлакатимиз таҳдидларига даҳлдор ҳиссасини кучайтириш керак, ҳар бир инсон юртда тинчлик, ҳотиржамлик ҳукм сурар экан, Аллоҳни неъматлари бардавом бўлиши, одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, бу инсоният оламини, умрини, ризқини зиёда қилади.

Н.Яқубов
Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди
имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *