Тўй-ҳашамларни ихчамлаштирайлик

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” ги қарор лойиҳасида оилавий тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказиш, уларнинг тарбиявий аҳамиятини ошириш бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади”-дейилган.
Ҳақиқатан ҳам, бизни вилоятимизда ўтказилаётган никоҳ тўйлари, тўйдаги ортиқча сарф харажатлар, айрим тартибсиз холатлар тўғрисида ўйланиб қоласан киши. Тошкент вилояти ва шаҳрида, водий томонларда йўқота билмай юрган одатлар, яъни келин томон куёвни уйини безаши, ётоқхонага ётоқхона анжомларини қўйиши каби одатлар бизнинг вилоятимизга хам кириб келди. Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, бу-ақлсизликдир.
Динимиз исроф қилмасликни, ҳар доим халол еб-ичишни буюради, харомдан қайтаради. Тўйларда шунга амал қилишимиз керак.
Расулуллоҳ (с.а.в.) хадисларида -“Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат кунида умматларимни кўплиги билан фахрланаман”- деганлар.
Оила қуриш фақат дабдабали тўй ўтказишдан иборат эмас, оила бахтини тўйнинг шуҳрати эмас балки тўйдан кейинги ҳаёт белгилайди.
Тўй куни тўйхонада ўтказилаётган “келин салом” тадбири тўйхонада тартибсизликларни келтириб чиқармоқда, бу тадбирни келин даврага чиқишидан олдин қариндошлар билан ўтказилса, яхши бўлар эди, деган фикрни илгари суришимиз яхшироқдир. Яна бир одат “келин салом”да келиннинг оналари, амма ва холалари тилла буюмлар совға қилиш ҳолатлари авж олган, бу совғаларни кишиларга кўз-кўз қилмасдан берса хам, бўлади-ку.
Тўй қилишдан олдин иккала қуда тўй ўтказиш тартиби ҳақида келишиб олса, айрим маросимлар ихчамлаштирилса (қизлар йигини, қуда чақириқ шунга ўхшаш) тўйларимиз бир кунда ўтказилса, жуда чиройли бўлар эди. Исрофгарчиликка йўл қўймай Аллоҳдан ёшларимизни бахтини сўрайлик.
Тўй ўтказишдан мақсад, икки ёшни турмуш қурганликларини атрофдагиларга билдириб қўйиш. Тўйда иштирок қилганлар икки ёшни бахтли турмуш кечиришларига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари керак, деб ўйлайман.
Келинларимизни тўй куни киядиган либослари ўта очиқ сочиқ. Бир кунлик тўй учун ижарага олинадиган оқ либосларни ўрнига, доимо фойдаланиши мумкин бўлган атлас куйлак-лозим, устидан беқасам нимча кийиб, бошига оқ рўмол ташласа, кандай чиройли келин бўлар эдилар.
Либос танлаш – атрофдагиларга маъқул бўлиши керак. Қизларимизни энг катта ютуғи, сиру малоҳатларини яширишдир, либос гўёки парда қадди-қоматларини ёмон кўзлардан асрайди. Очиқ–сочиқ кийиниб юрган қизларга иймонли эркаклар қарамайди, балки нияти ёмон киши беҳаё кўз билан қарайди. Энг ёмони қизларга қараб у эркаклар гуноҳга ботади, уларни гуноҳ қилишларига қизларимиз сабабчи бўлади. Иккаласидан ҳам Аллоҳ рози бўлмайди.
Келин бўлишни ҳамма қизлар орзу қилади. Келинлик умрда бир марта берилади. Ана шу бир марта бериладиган неъматни қадрига етайлик. Ҳамма қизларимизга келинлик бўлиш бахти насиб этсин, дейман.

Р.Кадирова — ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги хотин-қизлар масалалари бўйича вакил ёрдамчиси

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *