Зиёратчилар Мадинадa.

Умра ибодатини ният қилган юртдошларимиз Мадинаи мунаввварага соғ-саломат етиб бордилар. Аэропортда зиёратчиларимизни ишчи гуруҳ мутасаддилари кутиб олдилар. Сўнгра зиёратчилармиз Мадина шаҳридаги «Солиҳия» меҳмонхонасига келиб жойлашдилар.

У ерда фуқароларимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳар бир хоналарда ҳаво совутгичи, музлатгич ва юмшоқ тўшаклар зиёратчиларимиз учун ҳозирланган. Шунингдек, ўзбекистонлик ошпазларимиз томонидан саҳарлик ва ифторлик вақтида ўзимизнинг миллий таомлар ҳам тортиқ қилинмоқда.

Юртдошларимиз айни пайтда Қубо масжиди, Икки қиблали масжид ва Уҳуд тоғи, ҳамда шаҳидлар қабристонини зиёрат қилмоқдалар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *