САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакилининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Р.Кадирова, Хива туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси М.Исмоилова, Хива туман “Ҳасан Басрий” масжиди имом-хатиби вазифасини бажарувчи С.Сапаев, туман етакчи отинойиси М.Абдуллаевалар билан биргаликда Хива туман “Мурувват уйи” га Хива туман отинойилари билан хамкорликда “Рамазон ойида саховатли бўлайлик” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда 19 нафар отинойилар иштирок этди. “Мурувват уйи” да яшаётган фуқароларга ифторлик ташкил қилиб берилди.
Тадбир 2018 йил 6-июнь куни Хива туман “Мурувват уйи”да бўлиб ўтди.

ЎМИ Хоразм вилоят вакилининг хотин
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Р.Қадирова

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *