ЁШЛАР ЎРТАСИДА ХУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вазифаси.Тадқи
қотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси, дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Тарбияси оғир ўсмир – ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашга муҳтож бўлган шахсдир. Уни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш жиноятчига айланишининг олдини
олиш, шунинг
дек, жамият билан нормал алоқаларини тиклаш, унда фаол ҳаётий позицияни шакл
лантириш мақсадида амалга оширилади.

Шубҳасиз, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш-тизимининг самарали ишлаши, ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмалари
нинг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғ
ри ташкил этилишига боғлиқдир.
Давлатимиз раҳбари жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтказилган мажлисда айнан мана шу ҳақиқатни илгари сурдилар. Жиноят ўз-ўзидан содир бўлмаслиги, жиноятнинг оқибати билан курашиш эмас, балки унинг олдини олиш, уларнинг содир бўлишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини таъкидладилар. Юртбошимиз бевосита имом-хатибларга мурожаат қилиб, дин ходимлари жиноятчиликка қарши курашда камарбаста бўлишлари лозимлиги ҳақида сўзладилар.
Жиноятчиликнинг тобора урчиб бораётгани, энг ачинарлиси, ёшлар ва аёллар орасида жиноятчиликнинг кўпайиб кетгани халқимиз учун ниҳоятда уятли ҳолат бўлса-да, давлатимизнинг бу долзарб масалани ҳал қилишда айнан дин ходимлари, имом-хатибларимизга мурожаат қилиши ниҳоятда қувонарлидир. Зеро, халқнинг бошига тушган мусибатни даф қилиш биринчи навбатда мўмин-мусулмонларнинг, диндорларнинг зиммасидаги масъулиятдир.
Нима учун жиноятчиликка қарши курашиш биринчи навбатда дин ходимларининг вазифаси бўлиши керак? Чунки ҳар бир жиноят – Аллоҳ таолога исёндир. Ҳар бир жиноят Қуръони Каримга, суннатга, шариатга хилофдир, мункар ишдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мункарга қарши курашга чақирганлар.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Аммо бу энг заиф иймондир».
Мункар иш – динимизда, шариатимизда инкор қилинган, қайтарилган ҳар қандай ёмон ишдир. Мўмин-мусулмон одам ўз жамиятида содир бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб турган бўлса, лоқайдлик қилиши мумкин эмас. Мўмин одам аввало бу мункарни бевосита ўзи, ўз қўли билан қайтаради. Уламоларимиз мункарни қўл билан қайтаришни давлат раҳбарининг, жамиятда қонун-қоида, тартиб-интизом ўрнатишга масъулларнинг жиноятчиликка қарши кураши деб изоҳлаганлар. Кичик бир мункар ишни ҳар ким ҳам тўхтатиши керак, аммо жиноятнинг кўлами кенг, унга қарши жамият миқёсида, давлат миқёсида курашиш лозим бўлса, бу иш мутасаддилар, масъулларнинг зиммасидадир. Давлатимиз раҳбарининг жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш борасида саъй-ҳаракатлари ҳадиси шарифнинг айнан шу қисмига оиддир.
Аммо барча масъулиятни раҳбарларга юклаб қўйиб, қўл қовуштириб ўтирилмайди. Мункарни қўли билан қайтара олмаган одам тили билан қайтариши лозим. Мункарни тил билан қайтариш айнан уламоларнинг, имом-хатибларнинг, зиёлиларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вазифасидир, ҳар биримизнинг бурчимиздир, ҳар бир имкони бор мўмин-мусулмон учун вожиб амалдир. Мўмин одам мункарни қўли билан қайтара олмаса, уни амри маъруф, наҳйи мункар йўли билан қайтаради, мункар ишнинг ёмонлигини баён қилади, уни қилмасликка чақиради.
Жиноятнинг сабаби – бу ишнинг жиноят эканини, мункар эканини, гуноҳ эканини билмасликдир, жоҳилликдир. Аввал ана шу сабабни йўқотиш керак, жаҳолатга қарши курашиш керак. Бир ишнинг гуноҳ эканини билган мўмин одам албатта ундан қайтади. Жиноятнинг қайси бир турини олиб қараманг, шариатимизга хилоф бўлиб чиқади. Одам ўлдириш, ўғрилик, зинокорлик, порахўрлик, судхўрлик – буларнинг барчаси инсонни иймонидан айирадиган, шариат ҳаром қилган гуноҳлардир. Шундай экан, одамларга бунинг гуноҳлигини тушунтиришимиз лозим. Буни ким тушунтиради? Аввало, ота-она. Тарбия уйдан, оиладан бошланади. Кейин бола боғчага борса, тарбиячи, мактабга борганда, ўқитувчиси тушунтириши керак. То бир бола улғайиб, катта ҳаётга қадам қўйгунича унга ота-онаси, қариндош-уруғлари, маҳалла-кўй, ўқитувчилари, мураббийлари устозлик қилиши лозим. Исломда азалдан шундай бўлган. Ҳар бир инсон атрофидагиларни мункар ишдан қайтарган, ҳеч ким ўзини бу масъулиятдан холи деб билмаган. Шунинг учун мусулмон халқлар бутун дунёга иймонда, ихлосда, илм-маърифатда, одоб-ахлоқда намуна бўлишган.
Бугун эса Бухорийлар, Термизийлар юртида жиноятчиликка қарши кураш долзарб муаммога айланиб қолди. Динимизга, менталитетимизга мутлақо ёт бўлган жиноятларга қарши курашишга мажбур бўляпмиз. Бу эса халқимиз учун ор-номусдир. Ёшларнинг, айниқса аёлларнинг жиноят кўчасига кириши бу борада қилиниши лозим ишлар жуда кўплигини кўрсатяпти. Энди бу мусибатга қарши бутун халқ оёққа туриши, ҳамма сафарбар бўлиши керак. Ҳар биримиз ишни аввало ўзимиздан, оиламиздан, маҳалламиздан бошлашимиз лозим. Ўзимизни ислоҳ қилсак, оила ислоҳ бўлади. Оила ислоҳ бўлса, бутун жамият ислоҳ бўлади, иншааллоҳ.
Юқоридаги ҳолатлар жа
миятда ота-оналарнинг роли
ни ошириш билан бирга ёш
ларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқи
ни шакллантиришга қаратил
ган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин
чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминловчи қонун нормаларини шакллантириш заруратини кўрсатади.

Х.Матяқубов
Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *