ТАВБА ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК

Инсон албатта билиб билмай гуноҳ хато қилиб қўяди. Ҳар бир хатосини тан олган инсон қайтиб бу ишни қилмасликка ҳаракат қилади. Чунки, инсон ўзи қилган ишларини тафаккур қилиши лозим бўлади. Шундагина инсон тавба қилиш имкони борлигини англайди. Албатта Аллоҳ таоло унга имкон беради.

Аллоҳ таоло меҳрибон ва раҳмли зотдур. Расулуллоҳ (САВ) ўтган ва келаси барча гуноҳларини мағфират қилинишига кафолат борлигига қарамасдан у зот ҳар куни етмиш мартадан ортиқ тавба ва истиғфолр айтганлар. Одам алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ таоло Муҳаммад умматига менга бермаган тўртта афзалликни берди. Биринчиси менинг тавбам Маккада қабул бўлди, Муҳаммад уммати қаерда тавба қилса ҳам, Аллоҳ таоло уларнинг тавбасини қабул қилади. Иккинчиси мен осий бўлган вақтимда, Аллоҳ таоло либосимни олиб қўйди, аммо Муҳаммаднинг уммати яланғоч ҳолда осий бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уларни либослантирди. Учинчиси, осий бўлган вақтимда аёлим билан орамизни ажратиб қўйди, аммо Муҳаммад уммати осий бўлсада, улар билан хотинларининг ораси ажратиб қўйилмади.

Тўртинчиси мен жаннатда осий бўлган эдим, Аллоҳ мени бу ердан чиқариб юборди. Аммо Муҳаммаднинг уммати жаннатдан ташқарида Аллоҳга осий бўлади лекин, тавба қилса, Аллоҳ уларни жаннатга киритади. Албатта гўзал хулқ соҳиби ҳузр ҳаловатдадур.

Инсонлар ундан мамнун бўладилар. Ёмон хулқли кишилардан ҳамма безор, фазилатли амал ақл ва одоб билан кўринади. Бойлик билан эмас, кимнинг одоби ёмон бўлса, насаби ҳам йўқ бўлади, кимнинг ақли адашса, асли ҳам адашади. Аллоҳ таоло барчаларимизни бир-бирларимизга меҳр муҳаббатли бўлишни насиб айласин.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний”

масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *