ЛОҚАЙДЛИК ИНСОННИНГ УЛКАН ХАТОСИ

Аллоҳ таоло инсонни улуғ ва мукаррам қилиб яратиб қўйибди. Лоқайдлик шундай бир иллатки, ундан холос бўлиш осон эмас, чунки вақт ўтгандан кейин афсус-надоматни фойдаси йўқ. Пайғамбаримиз (С.А.В) мусулмон мусулмон кишининг биродаридир, унга зулм қилмайди ва дўстини душманган топшириб қўймайди. Шунинг учун ҳам лоқайдлик ва бепарво яшаш инсонга ёт тушунча. Инсон фақат ўзи билан ўзи овора бўлиб ҳеч ким билан борди-келди қилмаган ва бир-биридан ҳол-аҳвол сўрамаган кишини ҳеч ким ёқтирмайди. Ҳузайра (Р.А) : “Лоқайд бўманглар, одамларга яхшилик қилса, биз ҳам яхшилик қиламиз, ёмонлик қилсалар, ёмонлик қиламиз деманглар, улар яхшилик қилсалар, яхшилик қилинглар, ёмонлик қилсалар, зулм қилманглар.” деганлар.
Ҳар бир инсон ўзи яшаб турган ватани азиздир, чунки ўзи яшаб турган юртда тинч яшайди. Агар бир мушукул иш тушса унга ёрдам берадиган қариндошлари, ёру биродарлари, қолаверса маҳалласи ҳам бор. Ана шунинг учун ҳам киндик қони тўкилган уйи, маҳалласи, қишлоғи – Ватан деган тушунчада мужассам бўлади.
Биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида “Бировнинг ҳаётига, ён атрофда содир бўлаётган воқеа ҳодисаларларга бефарқ ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган одамлардан қўрқиш керак, улардан ҳеч яхшилик чиқмайди, чунки уларда на иймон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи, ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек қарайди.” деганлар.
Ҳаётдан ношукр бўлиб яшашлик, шунчаки кузатувчи бўлиш айни ўзи лоқайдликдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ёмон иллат бўлмиш лоқайдликдан асрасин.

Ш.Отажонов
Хива тумани “Шайҳ Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *