ҲАРОМ ПУЛ ДЎЗЗАХГА ЎТИН

Аллоҳ таоло инсоният оламига беҳисоб неъматлар ато қилган. Фарзанд неъмати бўлсин, мол-дунё неъмати бўлсин буларнинг барчаси дунё ҳаётининг зийнатидир.

Қуръони каримнинг “Худ” сураси (15-оятида): “Ким (фақат) дунё ҳаётини ва унинг зеб-зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларининг (ажр мукофотини) шу дунёда комил қилиб берамиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ким мол-мулкини ва бола-чақасини Аллоҳнинг ҳузуридагидан устун қўйса, унинг қаттиқ алданаётгани шак-шубҳасиздир.

Ҳаворийлар Ҳазрат Исодан сўрадилар: ”Сенинг ниманг борки, сув узра юра оласан, биз эса юролмаймиз? Ҳазрати Исо: “Сиз ўз наздингизда пулни қандай баҳолайсиз?” Ҳаворийлар: “Яхши баҳолаймиз.” Ҳазрати Исо: “Менинг наздимда пул билан лой бир қийматдадир.” дедилар.

Пайғамбаримиз (САВ): “Инсонга ҳалол қатра-қатра бўлиб келади, ҳаром эса селдек бўлиб келади. Кимники топгани ҳалолдан бўлса, дини пок бўлибди.” деганлар.

Ҳасан Басрий айтдилар: “Пул азиз қилган ҳар инсонни Аллоҳ хор айлагай, шунинг учун ҳам Аллоҳ ҳалол қилиб мол-дунёни, маблағларимизни ҳаром йўлларга ишлатиб дўззахга ўтин қилмайлик.”

Аллоҳ берган неъматларни қадрига етиб, умр гузаронлик қилиб яшасак Аллоҳ таоло умримизни, ризқимизни, давлатимизни янада зиёда қилаверади. Аллоҳ таоло барчаларимизни икки дунё саодатига муяссар айласин.

Хива тумани ”Ҳасан Басрий”масжиди имоми:

                                   С.Сапаев

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *