ИСЛОМОФОБИЯ БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОСИ

Маълумки, ҳозирги замон ўзининг дунёдаги турли хил сиёсий, ғоявий қарама-қарши кучлар тўқнашуви жиддий тус олган даврлиги билан характерланади. Бу борада олиб борилган илмий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда ўз мустақиллигига эришган янги, ёш давлатлар ҳам, узоқ йиллар давомида ўз турмуш тарзини белгилаб олган кучли давлатлар ҳам ана шундай ёвуз кучларнинг, мафкураларнинг кутилмаган хуружларига дуч келмоқда.

Дунё сиёсий манзарасида авж олиб бораётган глобал муаммолар ичида динлараро, миллатлараро, маданий-тамаддунлараро низолар ва тўқнашувларни, информацион-кибер терроризм, ноқонуний қурол ва наркотиклар савдоси, одам савдоси каби турли хилдаги таҳдид ва хавфларни санаб ўтиш мумкин.

Жумладан, диний ақидапарастлик халқаро терроризмнинг кенгайишига, ғарб давлатларида «исламофобия» жараёнининг кескин тус олиб, оммавий сиёсий даражада авж олишига олиб келмоқда. Мусулмонларнинг муқаддас дини бўлмиш ислом динини халқаро терроризм билан боғлашга уринишлар, ғарб матбуотида турли ҳажвий расмлар чоп этиш орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаънини таҳқирлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар, миллионлаб одамларнинг миллий ғурури ва нафсониятига тегадиган бирёқлама, асоссиз баҳо ва хулосалар калтабинларча баён қилинмоқда.

Шунинг билан бир қаторда “исломофобиянинг” маъноси одамларни Исломдан қўрқитиш, деганидир. Гўёки ислом дини фуқароси соқол қўйган, салла ўраган, тилида Аллоҳнинг номи билан сўзлаган, қўлида қурол ушлаган жангари сифатида намоён бўлади. Бундан эса, ислом дини мазмун мохиятини тўлиқ билмаган инсонларга ёмон отлиқ қилиб кўрсатиш мақсади тутилган. Ахборот асрида муқаддас динимиздан одамларни қўрқитиш, унинг асл моҳиятини бузиб кўрсатиш, обрўсизлантириш, иғво ва фитналар уюштириш кабилар кучаймоқда. Мусулмон киши ўз динини яхши билиши жуда зарур. Бу ўзи учун ҳам, жамият учун ҳам яхшиликдир, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Албатта, дин осонликдир. Кимки динда чуқур кетса, дин уни енгиб қўяди”, деб огоҳлантирганлар (Имом Бухорий ривояти). Улар қилмишлари шариатга тўғри келмаслигини фаҳмламайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари илмсизликка асосланган.

Сўнги йилларда турли мамлакатларда исломга нисбатан бўлаётган тазйиқлар, исламофобия тусини олган ҳолатларнинг кўпайиши бизни ҳам ташвишга солиши турган гап. Шу билан бирга бу ҳолат бизнинг тинчлик ва барқарорлик йўлида эришган кўп йиллик ютуқ ва хатти-ҳаракатларимизни йўққа чиқариб, экстремизм ва терроризмни янада кучайтириб юбориши эҳтимоли мавжуд.

Ўзбекистон нафақат ўз халқининг тинчлиги учун, балки она сайёрамиздаги миллион-миллион одамларнинг ҳаётини сақлаш учун ҳушёрликка чақирганини дунёнинг етакчи сиёсатчилари, давлат арбоблари тан олмоқда ва давлатимизнинг ана шундай мураккаб вазиятда, ҳар қандай иккиланишдан холи бўлган сиёсатига ҳурмат ва эҳтиромини билдирмоқда.

Дунё сиёсий манзарасида авж олиб бораётган муаммолар ичида динлараро, миллатлараро, маданий-тамаддунлараро низолар ва тўқнашувларни, информацион-кибер терроризм, ноқонуний қурол ва наркотиклар савдоси, одам савдоси каби турли хилдаги таҳдид ва хавфларни санаб ўтиш мумкин.

Жумладан, диний ақидапарастлик халқаро терроризмнинг натижасида “Исламофобия” жараёнининг кескин тус олиб, оммавий сиёсий даражада авж олишига олиб келмоқда. Айни пайтда, Яқин Шарқ минтақасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, террорчи тўдаларнинг динимиз номини ниқоб қилиб, амалга ошираётган хунрезликлари, жиноий хатти-ҳаракатлари бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда.

Жангарилар мусулмонларни куфрда айблаб, оммавий қирғин қилаётгани, аёлларнинг ор-номусини топтаб, чўрига айлантираётгани, гўдакларни қатл этаётгани, аҳли китобларнинг қонини тўкиб, ибодат уйларини вайрон қилаётгани динимиз кескин қоралаган ва илоҳий таълимотга мутлақо зид ишлардир. Мазкур тоифалар динимиз асосларини бузиб, оят ва ҳадисларни ўзларининг разил мақсадлари йўлида талқин қилмоқдалар, ўзларига жангарилар тайёрлаш мақсадида, ёшларни ўз сафларига чорламоқдалар, уларни ҳам мудҳиш жиноятларига шерик қилмоқдалар. Энг ачинарлиси, улар орасида айрим юртдошларимизнинг ҳам учраб қолаётганидир. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи кишилар, жумладан, ёшларимиз чет элларга ишлаш учун кетиб, интернет тармоғи орқали динимиз ҳақидаги нотўғри, нохолис маълумотлар, террорчи гуруҳларнинг манфаатига мос хабарларга ишониб, уларнинг қармоғига илиниб қолмоқда.

Уларнинг бугунги кундаги биринчи вазифалари турли мамлакатларда урчиб бораётган экстремистик оқимлар томонидан Исломофобия амаллари содир этилишидан чиқаётган зиддиятларнинг сабаблари ва фожиали оқибатларини кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

                                                               Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *