ҲИДОЯТ ДЕБ ЗАЛОЛАТГА КЕТМАНГ

Яратганга шукрлар бўлсинки, тинчлигимиз шарофати билан мустақил Ўзбекистонимиз йилдан йилга тараққий топиб бормоқда, юртимиз янада гўзаллашиб, турмушимиз обод бўлмоқда, имон эътиқодли ва эзгуликка интилувчан мўмин мусулмонлар янада осойишталик бўлиши учун яратгандан дуо қилмоқдалар. Лекин минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда асли ҳидоят деб залолатга учраганлар ёмон (қабиҳ) ниятли кишилар манфаатларини амалга ошириш йўлида ҳаракат қилаётган бузғунчи фирқалар ва оқимлар фаолияти кузатилмоқда. Бундай қарашлик ислом динимизни ғаразли хуруж ва таъсирлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини тушунтириш, ҳар биримиз масъул эканлигимизни билмоғи керак. Ҳаммамиз биламизки ислом динининг асл моҳияти тинчлик, ҳидоятдан адашган инсонни тўғри йўлга бошлашдан иборат. Ислом эзгулик ва яхшиликка қурилган. Бутун мусулмон дунёси уламолари буни бир овоздан эътироф этадилар. Динимизнинг бош ғояси ва мақсади инсониятни яккахудоликка чорлаш ва эзгуллика, яхшиликка чақиришдан иборатдир.

Қуръони каримнинг “Зумар” сурасининг 17-18 оятларида: “Бас (эй Муҳаммад с.а.в) менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб, унинг энг гўзалига эргашадилар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир.”

Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қиладилар: “Фақат ҳайрли ва савобли ишларга буюрилганда итоат қилнгиз. Умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмагай.” деб кўп таъкидлаганлар. Агар бир инсон дин номидан гапириб, зулм ва қабиҳ ишларни қилса ёки кўзласа, у динни тушунмабди, бу билан унинг ўзи ҳам, унга эргашганларни ҳам савобга эмас, балки гуноҳга бошлаган бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг ҳидоятида бардавом бўлишилигимизни насиб айласин.

 

 

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *