МАЪНАВИЙ ТАХДИДЛАР ТАЪСИРИ

Бугун дунё тараққиёти шу даражага етдики, энди мафкуравий кураш, маънавий салоҳият етакчи ўринга чиқди. Энди қурол-яроқлар эмас, балки «фикрга қарши фақат фикр, ғояга қарши фақат ғоя» билан курашиб олға бориш мумкин. Кимнинг мафкураси, миллий ғояси кучли бўлса, ўша енгиб чиқади.
Мафкуравий кураш бир жамият, мамлакат ичида ҳам, халқаро ва давлатлараро миқёсда ҳам давом этмоқда.
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажовузлар кескинлашмоқда.
Бундай тажовузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларидан, шунингдек, замонавий техника, телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини ўзларига маъқул бўлган ғоя билан эгаллашлари яъни бузғунчи ғоялар, диний экстремизм, ахлоқсизлик
ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён бўлиб бормоқда.
XXI аср бўсағасида тарихий тажриба шундан далолат берадики, у ёки бу давалатнинг, миллатнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти, унинг келажаги мазкур миллатга хавф солаётган таҳдидни ангалаб етиш салоҳияти ва қобилияти даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
“Таҳдид” деганда инсон ҳаётий фаолияти, умуман, яшашини чигаллаштирувчи ҳамда аниқ тарихий давр давомида аниқ мақсад учун йўналтирилган ижтимоий структурани, тўғрироғи, давлатнинг сиёсий асосини заифлаштирувчи, қолаверса, емиришга қаратилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва ниҳоят, умумсайёравий салбий 16 омилларнинг “кириб келиши” туфайли юз берувчи макон ва замонда муайян салбий сиёсий ижтимоий ва тарихий вазиятни тушуниш лозим.
Бугунги кунда “Маънавий таҳдид” тушунчаси кенг ишлатилмоқда. Баъзида бу тушунчанинг маъносини англаш қийин кечмоқда.
Маънавий таҳдидлар шахс ахлоқий онгида салбий тушунчалар, туйғулар, хусусиятлар ва сифатларни ҳосил қилувчи иллатлар мажмуидир. Чунки “Таҳдид” сўзи хавф-хатар, хуруж ва бузиш маъноларини англатади. Шу маънода маънавий таҳдидлар шахсни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан бузишга қаратилган мақсадли хуружлар ҳисобланади.

И.Собиров
Хонқа тумани “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *