МАЪНАВИЙ БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИДЛАР

Яратган шуклар бўлсинким, буюк истиқлол шарофати ила юртимизда тинчлик осойшталик хукм сурмоқда. Бу тинчлик неъматини қадрига етмоғимиз уни асраб авайлаш учун ҳар биримиз ҳаракат қилмоғимиз зарурдир. Маънавий барқарорликка таҳдид солувчиларга манашу неъматларни асраб авайлаш ва бу неъматлар ўз ўзидан бўлиб турганлиги бежиз эмаслиги тушунтирмоғи лозим. Қурони каримда бундай мараҳамат қилинадики эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват йўлида ҳаморлик қилмангиз. (Моида сураси 2-оят) Эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчлик барқарор бўлишига бош омил эканлигини англатади. Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Тинчлик ва ҳотиржамлик икки неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдурлар, тинчлик ва ҳотиржамлик нақадар буюк неъмат эканлигига ишора қилганлар. Ҳа Яратганнинг улуғ неъмати бўлган тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас, чунки бугун дунёнин турли бурчакларида нотинчлик ва ҳар хил кўринишдаги қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида бегуноҳ инсонлар азият чекмоқда. Аксарият ҳолларда бундай қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширётганлар муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олган ёвуз ниятли кимсалар эканлиги барчамизга маълум бўлди. Ёшларимизни ана шундай ёвуз кучли таҳдидлар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Бундан кейин ҳам барча мўъмин мусулумонлар ҳам диний ҳам дунёвий билимларни эгалламоғимиз керак бўлади. Чунки, ана шундай элимизни юртимизни тинчлигини кўра билмайдиган ёвуз ниятли таҳдидлардан сақланиб билсак шундагина биз ўзимизни ва ўтган азизларимизни йўлларидан адашмаган бўламиз. Оллоҳ таоло юртимизни тинчлик осойишталикда, хонадонларимизни файзу барака, муқаддас динимиз мусаффолиги ва юртимиз тарққиёти, миллатимиз манфаати йўлида олиб бораётган ишларимизда ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламиз.

Хива тумани «Мулла Абдуқодир бобо» масжиди имоми: Ш.Жуманиязов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *