МУСТАҲКАМ ДИНИЙ ДУНЁҚАРАШ — ЁТ ИЛЛАТЛАРГА ҚАЛҚОН

Яратган шукрла бўлсинким, юртимизда истиқлолимиз шарофати ила, диний ва дунёвий қадриятларимиз йилдан йилга яхши бўлиб бормоқда ва янада гўзаллашиб турмушимиз обод бўлиб бормоқда. Иймон эътиқодли ва эзгуликка интилувчи халқимиз Она Ватанимизни осойишталиги йўлида ҳамжиҳатлик билан умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Исломий қадриятларимиз қайта тикланди, масжид мадрасаларимиз кўпайди ва мўъмин мусулмонларнинг орзу умидлари амалга ошди. Минг таассуфлар бўлсинким, ҳозирги кунда мусаффо динимизни ниқоб қилиб олган, аслида ёт иллат бўлган қабиҳ ниятли кишилар манфаатларни амалга ошириш йўлида ҳаракат қилаётган бузғунчи оқим фаолияти кузатилмоқда. Муқаддас ислом динимизни ғаразли ҳуруж ва таъсирлардан ҳимоя қилиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини халққа тўғри тушунтириш ҳар биримизнинг ҳозирги кундаги долзарб вазифамиз эканлигини билишимиз керак.
Муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган оқим ва фирқалар ҳақида гапирганда, сўзни аввало Ислом динимизнинг асл моҳияти тинчлик эканлиги ҳақида бошлаш зарур. Ислом эзгулик ва яхшиликка қурилган. Бутун мусулмонлар дунёси уламолари буни бир овоздан эътироф этадилар. Динимизнинг бош ғояси ҳам ва асл мақсади инсониятни якка худоликка чорлаш ва эзгуликка яхшиликка чақиришдан иборатдир. Қуръони каримга мурожаат қилсак буни гувоҳи бўламиз. Бас (Эй Муҳаммад менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб унинг энг гўзалига эргашадилар, айнан ўшалар Оллоҳ ҳидоят этган зотлардур ва айна ўшаларгина ақл эгалидур. ) (Зумар сураси 17-18 оятлар). Пайғарбаримиз (САВ) мараҳамат қиладилар: Фақат ҳайрли ва савоб ишларга буюрилганда итоат қилингиз, умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмагайлар, деб кўп таъкидлаганлар. Оллоҳ таоло барчамизни ҳидоятда бардавом айласин.

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо”
масжиди имоми Ш.Атажанов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *