ОГОҲЛИК ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

Албатта, ҳар бир инсон огоҳлик ва фаровон ҳаётни ўзининг хонадонида огоҳ ва сергак бўлмоғи лозимдир. Қайси бир юртда тинчлик ва осойиштилик ҳукм сурса, ўша ерда фаровонлик ҳаёти гарови зиёда бўлади.
Юртимиздаги огоҳлик ва фаровон ҳаёт гарови туфайли хонадонларда тўю томошалар, байраму шодиёналар бўлмоқда. Бу неъматларда чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Чунки бугунги кунда айрим юртлардаги нотинч лик оқибатида бегуноҳ одамлар қурбон бўлишмоқда. Қуръони Карим таълим берадики, ҳар қандай ҳолатдагида зулм ва зўровонлик ислом динига бутунлай зид. Бирор инсон ана шундай жиноятни содир этиши асло мумкин эмас. Ҳар бир иймонли кишининг дунёда огоҳлик ва фаровон ҳаёт кечириши учн ҳаракат қилмоғи буюрилгандир.
Дунёда ёмон ниятли кимсалар томонидан турли дин вакиллари ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида ҳар хил кўринишидаги фасод ишлар қилинмоқда. Диний бағрикенглик, ўзаро иззат-ҳурмат, меҳр оқибат, раҳм каби умуминсоний қадриятлар ҳар биримизни огоҳ ва фаровон ҳаётда умргузаронликда собит қадам айласин.

Хива тумани “Хон исмоил Журжоний”
масжиди имоми: Ш.Бойназаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *