МУБОРАК ХАЖ САФАРИ ОЛДИДАН ЗИЁРАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари билан таништириш бўйича тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг кўмаги билан жорий йилда Хоразм вилоятидан Хаж зиёратига кетувчи фуқароларни Қорақалпоғистон Республикасидаги зиёратгохларга жумладан “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжиди, “Султон Увайс, Абдуллоҳ Норинжоний” зиёратгохларига зиёрат уюштирилди. Зиёратчиларимиз бу хайрли тадбирларни ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчиликларини изҳор этиб, жонажон Ўзбекистонимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилишди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж-2018” зиёратига Хоразм вилоятидан жорий йилда 204 нафар фуқароларимиз кетиши кутилмоқда. Хоразм вилояти “Ҳаж-2018” зиёратчилари 3-август куни Буҳоро аеропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *