ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК

Экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий курашда мутаассиб кучларнинг инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, ҳаётий манфаатларини поймол этишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлари ва ушбу жиноятларини яшириш мақсадида илгари сураётган диний сиёсий ғоялари соф ислом таълимотига зид эканлигини муқаддас манбалар ососида фош этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ха, экстремизм ўлим, офат, вайроналик демакдир. Унинг энг оддий оммавий шакли ижтимоий экстремизм булса, энг хавфлиси сиёсий экстремизмдир. Мутаассиблар томонидан жамиятда оммавий ваҳима уйғотиш мақсадида, тинч аҳоли бозор, масжид, кўча, метро каби одам гавжум жойлар портлатиб юборилмоқда. Ироқ ва Сурия ҳудудларида ҳалигача давом этиб келаётган қонли тўқнашувларда Ўзбекистондан ҳам баъзи ёшларнинг борлиги яна бир бор барчамизни огоҳликка чорлайди. Зеро, ислом дини таълимотида динга даъват қилишда мажбурлаш ва куч ишлатиш қатъий қораланади. Жумладан, Қуръони каримда: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”, дейилади. (Бақара сураси, 256 оят). Қуръоннинг 50 дан зиёд сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расуллуллоҳ (с.а.в) дан сўрадилар: Эй, Расуллуллоҳ! Мусулмонларнинг афзали қайси кишидир? У Зот (с.а.в): “Қўлидан ва тилидан бошқа бошқалар озор топмаган кишидир” – деб жавоб бердилар
Экстремизм қайси шаклда бўлмасин у муайян тафаккур  усулига асосланади. Бундай услуб инсон феъл атворидаги шахсиятпарастлик, худбинлик, ижтимоий бегоналашув  холатларининг таъсирида вужудга келади. У жамиятдаги вокеаларни нотўғри  идрок этиш, англаш ва бахолаш оқибатида шаклланади. Жамиятда ижтимоий адолат  тамойилларининг бузилиши қонун-қоида  ва ижтиомий ахлоқ  меъёрларига риоя қилмаслик, махаллийчилик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, коррупциянинг авж олиши хам сийёсий экстремизм, хокиямият асосларини емириб, мавжуд сиёсий тузумга қарши  вайронкор  ғоя ва қарашларнинг пайдо бўлишига шароит  яратади, охир-оқибат экстремистик  хатти-харакатларни келтириб чиқаради.
Шу маънода  экстремизм  қандай шакл ва кўринишда бўлмасин ижтимоий  носоғлом мухит  ва муносабатлар махсулидир. Биргина ИШИД ташкилоти хақида гапирадиган бўлсак, тузулганидан бери номи бир неча бор ўзгарган. Йўлбошчиси Абу Бакр Бағдодий халифа деб эълон қилингач “Ислом давлати” деб атала бошлади. Асл мақсади Ислом динига, пок эътиқодга қарши курашиш бўлган бу каби ташкилотларнинг харакати туфайли “жиход”, “хижрат”, “халифа” каби тушунчалар янглиш маъно касб этмоқда. Бу сохта салафийли кғояларини шиор қилиб олган гурсўхталар хатто яқин келажакда Макка шахри, хусусан, Каъбани вайрон қилиш режасини ошкор қилмоқда. Биз ислом учун жанг қиламиз деб хар куни минглаб бегунох одамларни ёстиғини қуритяпти, болалар, аёллар, қарияларни ўлдиряпти. Интернет орқали асир олинганларни намоишкорона қатл этаётгани ва бошларини тепаётганини намоиш қилмоқда.  Бутун ислом олами уламоларининг хеч бири, бу давлатни тан олмади. Аслида бу ташкилот ислом динига мутлақо алоқаси йўқ . Демак, экстремизм ва мутаассиблик даъволари, мукаддас динимиз акидалари, халкимиз қадриятларига ёт, бегона ғоялардир. Колаверса жангарилик, нохақ қон тўкиш, Аллох азиз қилган инсон зотига азият етказиш гунохи аъзим хисобланади. Пайғамбаримиз Мухаммад алайхис салом хадиси шарифларида фитна ер юзида ухлаб ётган нарсадир, ким уни уйғотса унга Аллохнинг лаънати бўлсин, деб мархамат килганлар:
Шу нарсани теран англамоғимиз лозимки, бугунги кунда инсоният олдида кўндаланг турган асосий муаммолардан бири бу ақидапараст оқимлар таъсиридан ўзимиз ва ҳар бир ватандошимизни асрашдир. Жамиятимиз учун анъанавий бўлган соф исломий қадрият ва ақидаларни рад қилувчи ва унга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилувчи эътиқод овчиларининг хуружларидан огоҳ бўлайлик.

Абдуллаев Бекназар
Хазорасп туманидаги “Шайх Ҳусайн бобо”
жоме масжиди имом- хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *