ТИНЧЛИКНИ АСРАШ- ДАВР ТАЛАБИ

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта азобим шиддатлидир. (Иброҳим сураси 7- оят). Ушбу ояти Каримадан англашиладики, ҳар қандай неъматнинг шукрини адо қилинса ва қадрига етилса, ўша неъмат шукр қилувчига зиёда ва бардавом қилиб берилади. Агар ношукрлик, кўрнамаклик қилинса, Яратган ўша неъматни олиб қўйиш билан жазолайди. Неъматларнинг энг буюги бу-тинчлик эканини исботлашга ҳожат бўлмаса керак. Зеро, тинчлиги йўқ инсон ҳеч қандай эзгу орзу истагини амалга ошира олмайди. Тинчлиги йўқ жамиятнинг келажаги, тараққиёти бўлмайди. Тинчликнинг қадрига етмаган, тинлигини асраб авайламаган, тинчликдек буюк неъматнинг шукрини адо қилмаган жамиятнинг ҳоли нима кечишини биз баъзи мамлакатлар мисолида яққол кўрамиз ва тинчликни асраш нақадар аҳамиятли эканини янада теран англаб етамиз.
Ер юзида яшаётган тирик инсон бор экан, қандай мавқе, мартаба, бойлик ёки обрў қандай мансаб эгаси бўлмасин ҳеч бир нарсага тинлчикдек эҳтиёж сезмайди.
Зеро, хавсираган кишининг уйқусида ҳам, кундузида ҳам, тирикчилигида ҳам, ибодатида ҳам ҳаловат бўлмайди. Агарчи, катта бойлик қўлида бўлса ҳам. Тинчини йўқотган инсонлар бор будини, мансабини, обрўсини бериб бўлса ҳам тинчликни қўлга киритишни исташади.
Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”.
Пайғамбаримиз  (соллаллоҳу алайҳи ввасаллам) биз учун энг муҳим бўлган уч нарсани зикр қиляптилар. Тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун бу неъматларнинг барчасига эришмоқдамиз. Бардавом бўлиши учун уни сақлашимиз, қалб, тил ва аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади.
Бугун дунёнинг турли минтақаларида кечаётган мураккаб жараёнлар, диний экстремизм ва терроризм хавфининг кучайиб бораётгани барчамиздан доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишни, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашни тақозо этмоқда. Ақидапараст оқимларнинг муқаддас ислом динини ниқоб қилиб, унинг ғоя ва мақсадларини нотўғри талқин этаётгани, ёш авлод онгига ёт ғояларни сингдиришга уринаётгани ташвишланарлидир. Ваҳоланки, динимиз бағрикенглик, меҳр-оқибат ва одоб-ахлоққа йўғрилган тинчликпарвар ғоялари билан барқарорликка рахна солувчи ҳар қандай иллатни кескин қоралайди, уларга қарши маърифат билан курашишга чақиради. Инсонларни эзгулик йўлида бирлашиб, ҳамкор ва ҳамнафас бўлиб яшашга даъват этади.
Ер юзида яшаётган тирик инсон бор экан, қандай мавқе, мартаба, бойлик ёки обрў қандай мансаб эгаси бўлмасин ҳеч бир нарсага тинлчикдек эҳтиёж сезмайди.
Зеро, хавсираган кишининг уйқусида ҳам, кундузида ҳам, тирикчилигида ҳам, ибодатида ҳам ҳаловат бўлмайди. Агарчи, катта бойлик қўлида бўлса ҳам. Тинчини йўқотган инсонлар бор будини, мансабини, обрўсини бериб бўлса ҳам тинчликни қўлга киритишни исташади. Биз эса қўлимизда бор бўлган тинчликдек улуғ неъматнинг қадрига етмай, асраб авайламасак Яратган ҳам, келажак авлод ҳам бизни асло кечирмайди.

Х.Адамбоев
Янгибозор тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *