МУБОРАК ҲАЖ САФАРИ

2018 йил 3 августь куни Хоразм вилоятидан муқаддас ибодат сари отланган зиёратчилар гуруҳи Бухоро аэропортидан Мадина сари йўл олдилар. Шу муносабат билан 2 августь куни Урганч шаҳар “Охун бобо” жоме масжидида зиёратчиларни кузатиш тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят хокими вазифасини бажарувчи Фарход Эрманов иштирок қилиб, зиёратчиларга оқ йўл тилади.
“Ҳаж – 2018” мавсумида ҳаж сафарига отланаётган 204 нафар зиёратчилар учун Хоразм вилоят ҳокимлиги, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда жойлардаги мутасаддилар ҳамкорлигида барча имконият ва қулайликлар муҳайё қилинди.
Шундан сўнг зиёратчилар Урганч шахридан ўзлари учун беркитилган махсус, замонавий автобусларда ички ишлар ва йўл патрул хизмати ҳамда тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида Бухоро аэропорти сари отландилар.
Ҳожиларимиз муҳтарам Президентимизнинг халқ манфаати йўлида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда муқаддас зиёратга отланаётган фуқароларимизга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, доимо дуода эканлигини изҳор этдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *