XОЖИЛАРИМИЗ МАДИНАДА

2018 йил 3 август куни Бухоро-Мадина йўналиши бўйлаб парвоз қилган Хоразмлик зиёратчилар Мадина шахрига соғ-саломат етиб олдилар. Мадина аэропортида уларни ишчи гурух вакиллари кутиб олиб, махсус автобусларда Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг масжидларига яқин бўлган «Жавхар ар-Рашид” меҳмонхонасига жойлаштирдилар. Хозирда зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қабрларини ва Масжид ан-Набавий ёнида жойлашган “Бақеъ” қабристонини зиёрат қилиб, беш вақт намозларини Масжид ан-Набавийда адо қилмоқдалар.

Зиёратчиларимиз эртага 5-августь куни Мадина шахри бўйлаб мўътабар бўлган Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларини зиёрат қиладилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *