ХОЖИЛАРИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА САРИ ЙЎЛГА ОТЛАНДИЛАР

Мадинаи мунавварадаги зиёрат ва ибодатларини адо этган юртдошларимиз “Жавҳар ар-Рашид” меҳмонхонасидан эҳромларини кийган ҳолда Умра ибодатини ният қилиб, Маккаи мукаррама сари йўл олдилар.
Хозирда зиёратчиларимиз Макка шаҳрига соғ-саломат етиб келдилар. Улар элликбошилари бошчилигида “Aл-Ҳидоя” меҳмонхонасига жойлашишди. Меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, ошхона, тиббиёт маркази, аёллар ва эркаклар намозхоналари ва барча қулайликларга эга шинам хоналар зиёратчиларимиз ихтиёрида.
Зиёратчиларимиз ибодатларини Масжидул ҳаромда адо этишлари учун махсус автобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилган.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *