ВАТАН ТИНЧЛИГИГА МАСЪУЛМИЗ

Муқаддас динимизда Ватанга бўлган муҳаббат, хусусан истиқлол неъматини ошкора гапириш, бу ҳақда шеър ва бошқа ижодий чиқишлар қилишнинг ҳукми ҳам умумий ва баъзи хос далил ва қоидалар ичида қониқарли тарзда баён қилинган, десак хато қилмаган бўламиз. Аллоҳ таоло
Ибн Абу Хотам Муқсимдан шундай ривоят қилди: (расулуллоҳнинг набиралари) Ҳасан ибн Али ибн Абу толиб розияллоҳу анҳумони бир куни учратиб қолдим ва сўрадим: -Менга Аллоҳ таолонинг “ Ва аммо, Роббинг неъматлари ҳақида сўзла” оятини тушунтириб берсангиз?. – У киши дедилар: “Мўмин киши солиҳ ва гўзал амал қилиб буни аҳли байтига гапириб беришидир”. Ибн Абу Хотам эса ул зотнинг “Агар бирор яхшиликка эришсанг уни атрофингдаги дўст-у биродарларинга гапириб бер” деб изоҳлаганларини ривоят қилган.(Руҳ ул-маъони. Аллома Олусий).
Инсон ўз Ватанига муҳаббатли, садоқатли бўлиши ҳам алоҳида бир неъматдир. Туғилиб ўсган она Ватанимизни севиш, уни ободлиги йўлида жонфидолик қилиш эса мўминлик муқтазоларидан биридир. Қалбимизнинг тўридан жой олган Ватанимизга нисбатан инжа туйғуларимизни эса атрофимиздаги дўстларимизга, талабаларимизга, фарзандларимизга гапириш эса шариат талабларидан бири – шукрони неъмат экан. Зотан бу неъматларни гапириш билан ҳам Аллоҳга шукр қилган бўламиз, қолаверса, тингловчилар қалбига Ватанларига нисбатан меҳр-муҳаббат, садоқат уруғини экамиз. Ватан, истиқлол неъматларини гапирмаслик, яшириш эса бу неъматларни билмаслик қадрига етмаслик, куфрони неъмат деб баҳоланади. Шукрона неъмат айни ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлса, куфрона неъмат айни ўша неъматнинг заволига хизмат қилади.
Демак, тинчлик бардавом бўлиши учун биздан талаб қилинадиган нарса ушбу неъматга шукр келтириш экан. Агар бу неъматга шукр қилинмаса, Аллоҳ таоло бунинг ўрнига хавф-хатарни алмаштириб қўяди, бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг. Ва Аллоҳнинг сизларга берган неъматини ёдда тутинглар…”, деган. Оли Имрон сураси 103-оят
Аллоҳ таъолонинг шу амрига мувофиқ жамиятимизнинг хар бир кишиси бизга берилган энг ката неъматлардан бири тинчликни қадрлаб ёдда тутиши лозим.
Ҳотиржамлигимизни асраш учун хар ким ўз масъулятини яхши билмоғи ва шунга амал қилмоғи керак.
Жамиятимиз аъзолари бир бирлари ва уларни яратган зот ўрталаридаги ҳақ ҳуқуқларга риоя қилсалар, ота она ўз вазифасини сидқидилдан адо этса, фарзанд ҳам ўз масъулятини сезса, қолаверса ҳар бир киши ватан олдидаги бурчини хис этса ва шунга амал қилиб   яшаса тинчлик неъматини асрашда ўз масъулятини бажараётган бўлади.

Х.Отажонов
Урганч шахар “Охун бобо” масжиди имом-ноиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *