МАҲАЛЛАМ ОБОДЛИГИ – ЮРТИМ ОБОДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Дунё тамаддунида асрлар оша ўлмас ва бой маданий мероси билан мустаҳкам ўрин эгаллаган ўзбек ҳалқининг Она табиатга, айниқса истиқомат қилаётган маҳалласининг ободлигига эътибори чексиздир. Зеро, “Маҳаллам ободлиги–юртим ободлиги” ақидаси ҳалқимизга азалий мерос. Чунки кундалик ташвишинг, туй-маросиминг маҳалла билан файзли ва шукуҳлидир.


Жорий йилнинг 9 ойи давомида 2 та босқичда Янгиариқ туманидаги маҳаллаларда Хоразм вилояти “Нур ва ҳаёт” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2017 йил май ойида эълон қилинган “Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳитни муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш” мавзуидаги 4-грант танлови учун “Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллаларда санитария-экологик холатни яхшилаш соҳаларида ижтимоий акциялар ва тадбирлар ўтказиш орқали аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш” номинацияси бўйича “Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани аҳолиси ўртасида “Менинг обод маҳаллам!” акциясини ўтказиш” номли лойиҳаси дойираси экологик акциялар ўтказилди.


Мазкур акцияларда Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази, Янгиариқ туман ҳокимлиги, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, туман ИИБ, туман соғлиқни сақлаш бўлими, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Янгиариқ туман инспекцияси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси туман бўлими, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими, оммавий аҳборот воситалари кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар.
Акциялар давомида лойиҳа фаоллари ҳамда ёшлар 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда тумадаги маҳаллаларда тозалаш ишлари олиб бордилар. Теварак атрофлар, ариқ ва зовурлар тозаланди. Атрофидаги ерларга мевали ва манзарали дарахтлар, гулларни экиш, мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари олиб борилди. Ҳашарлар давомида тўпланган чиқиндилар марказий чиқиндихонага олиб ташиб кетилиб, маҳаллалар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Экологик акциялар якунида фаол қатнашган ёшлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар грант лойиҳаси томонидан ажратилган қимматбаҳо эсталик совғалари ҳамда фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Бугун маҳаллаларимиз ободлиги, гўзал табиати айрим лоқайд ва эътиборсиз кимсалар туфайли ўз тароватини нечоғли сақлаб қоляпти? Зотан,биргина шу савол ҳар биримизга тинчлик бермаслиги, бизни янада эзгу ишларни амалга оширишга даъват этиши лозим.
Аҳолида, жумладан ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, маҳаллаларнинг чиқиндилар билан боғлиқ муммоларини кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда бартараф этиш, мазкур жараёнда фаол қатнашган фидоий ва жамоатчи инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламлазорлаштириш бўйича жамоатчилик комиссия раисларини экологик акциялар орқали ҳудудларни ободонлаштириш ишларида иштироки ва фаоллигини ошириш, уларда малака ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш грант лойиҳанинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ватанимиз тараққиёти, ҳалқимиз фаровонлиги, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлашга йўналтирилган мазкур лойиҳалар давомида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир фуқароларимиз фаол иштирок этишиб, лойиҳа ташаббускорларига куч-ғайрат бахш этдилар. Уйлаймизки, бу тадбирларимиз нафақат Янгиариқ туманида балки юртимз бўйлаб кенг қулоч очади. Чунки Она табиат ҳуснига ҳусн қўшиш, унинг гўзаллигидан баҳра олиб, маҳалламиз жамолини очиш, уни барчага кўз-кўз қилишда барчамиз бурчлимиз!

Камолбек ЖУМАНИЁЗОВ
Хоразм вилояти “Нур ва хаёт”
маркази раиси, Лойиҳа раҳбари

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *