ЁШЛАРИМИЗНИ ОГОХ ВА ХУШЁР КИЛАЙЛИК

Инсонинг келажакда комил инсон булиб етишиши ,аввало унинг ото-онасидан ва ёшлигида устозларидан олган одоб-ахлок хамдаилм маърифатига богликдир.
Ота-оналар фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга манфаатли килиб вояга етказса, у туфайли кузлар кувончга ,калблар севинчга тулади ва бу- жуда улуг неъмат. Тарбия эса оиладан бошланади.Бугунги тинч ва осуда замонамиз ёшларининг акл фаросати, илму- хунарда тенги йук хар сохада шижоатли эркин фикрли эканлиги эртанги кунимизннинг янада гуллаб –яшнашидан далолатдир. Аммо ота-оналар фарзандлари тарбиясида доимо маъсулиятли булмасалар ёшларни уз холича эътиборсиз колдирсалар, улар узлари билмаган холда ёки билиб билмай тугри йулдан адашиб кетишлари хеч гап эмас.
Ватанимиз ёшлари юртимиз равнаки учун уз хиссаларини кушган холда ,жонкуярлик, шижоатлилик билан куч гайрати ва билимлари билан хар жойда вахар сохада узларини курсатиб келмокдалар . Ёшларимизнинг келажаги буюк ва фаровон булишида ота –оналар ва биз катталар доимо куллаб- кувватлаб туришимиз уларни оилада, дастурхон атрофида одоб-ахлок, муомала, кийиниш маданияти,буш вактларини мазмунли утказишлари, китоб мутоаласига эътибор ва кунини режали ва мазмунли утказишларини таъминлаб боришимиз зарур.Модомики фарзандларимиз айникса ёшларимиз ота-она изнида булмас экан, ёшларимиз узлари билмаган холда Ислом динига ёт булган окимларга кириб колиши мумкун. «Сунгра анна уша кунда (киёматда),албатта,(сизларга ато этилган барча) неъматлар тугрисида сурок килинурсиз!» (Такосур,8).
Хадисдан: «Албатта Аллох хар –бир жавобгардан унга жавобгарлик юклатилган нарса хакида сурагувчидир.Мухофаза килдими ёки йукми? Хатто киши уз оиласи хакида хам суралади»(Ибн Хиббон ривояти). Ёшларимизни ёт гоялар таъсирига тушиб,ёт окимларга берилиб,зарарли иллатларга огиб кетишларига эътиборсиз колиб кейин афсус ва надомат чекиб колмайлик. Дунёда руй бераётган вокеа –ходисалар хар биримизни огохликка вахушёрликка чорлайди.Дархакикат ёшларимиз огох ва хушёр булсагина уз келажагига теран акл билан назар ташлайди,хар кандай фитна фасодни олдини олиш ва уни бартараф этиш харакатида булади.Шу маънода айтиш мумкинки,инсон хар доим хушёр булишни канда этмаса ,узи хам ,оиласи ва яшаётган ватани хам тинч-осоишта булади.

М.Матяқубов
Қўшкўпир туман бош имом –хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.