ТОТУВЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИК ГАРОВИ

Яратганга беадад  шуклар бўлсинки, бугунги кунда 130-дан зиёд миллат истиқомат қилади. Азал азалдан турли миллат ва элат вакиллари ўзи ҳоҳлаган динига эътиқод қилиб келмоқда ва аҳиллик билан умр гузаронлик қилиб яшаб келмоқда лар. Юртимизда миллий диний бағрикенглик тинчлик гарови деб диламиз.

Биринчи президентимиз И.А.Каримов: “Мусулмонлар ва христианларнинг Ўзбекистон заминида биргаликда ҳамнафас бўлиб яшаши диний-маънавий тотувликнинг яққол далили барча дин вакилларига нисбатан бағрикенгликнинг энг яхши намунаси деб биламиз.” деганлар.

Ҳаммамиза маълумки турли миллат вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз миллий қадрият, анъаналарига амал қилиш учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилиб берилган. Бирор бир миллатнинг шаъни ёки унинг миллий қадрияти камситилишига йўл қўймаслик қонун билан белгиланган.

Тотувлик ва бағрикенглик юртимизда яшаётган барча миллат вакилларини бир мақсад билан яшамоғи яъни юртимизни тинчлик ҳамжиҳатлиги фаровонлиги йўлида жипслашиб, конституциямизда белгиланган миллатлараро тотувлик йўлида камарбаста бўлмоғимиз лозим.

Ҳар бир мўмин мусулмон тотувликни ва бағрикенгликни қадр-қимматига етиб яшасак янада зиёда бўлади, шундагина эл-юрт тинч, ризқи рўзимиз мўл, ишларимиз баракали бўлади.

Ҳар биримиз ўзимизнинг жамият ва халқ олдидаги инсоний масъулиятимизни ҳис қилиб яшамоғимиз керак.

 

 

Ш.Атажонов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *