Энг маърифатли имом» танловининг Хоразм вилояти босқичи

2018 йил 22 октябрь куни «Энг Энг маърифатли имом» танловининг Хоразм вилояти босқичи имом» танловининг Хоразм вилояти босқичи Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар Розий” ислом ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил
10 сентябрдаги буйруғига асосан «Энг маърифатли имом» кўрик танлови низоми асосида олиб борилди.
Танловда Хоразм вилояти туман ва шаҳарларида биринчи ўринни қўлга киритган 11 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирок этдилар.
Танлов Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбир аввалида Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалари мажмуаси котибияти мудири С.Полвонов очиб берди, шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакили Хайрулла ҳожи Абдуллаев жорий йилги танловнинг аҳамияти юзасидан иштирокчиларни таништирди.

Иштирокчилар қуръа ташлаш орқали аниқланиб, Қуръони каримдан тиловат қилиб, унинг тафсири ва нозил бўлиш сабабларини сўзлаб бериш; билетда кўрсатилган оятни ўқиб, тажвид қоидаларини айтиб бериш; Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” китобидан бирор матн ўқиб, уни таржима қилиб бериш ва “Мухтасарул виқоя” китобининг матнини ўқиб, шарҳлаб бериши ҳамда уларнинг ОАВларида иштироки ва жамоат ишларидаги кўрсаткичи натижаларини юзасидан Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, биринчи ўрин Гурлан туманидаги «Усмон Саид бобо» жоме масжиди имом-хатиби Бобожонов Алишерга насиб этди. Иккинчи ўринга эса Боғот туманидаги «Абдол бобо » масжиди имом-хатиби Искандаров Қаҳрамон, учинчи ўринга Қўшкўпир туманидаги «Нур Азиз бобо » жоме масжиди имом-хатиби Мансуров Мансуржон ва Урганч туманидаги “Ғоиб ота” масжиди имом хатиби Собиров Маҳмуджонлар лойиқ деб топилдилар.
Танлов якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Танловга ҳамоҳанг равишда 8 та йўналиш бўйича мукофотлар топширилди:

«Энг тарғиботчи имом»
— Авезов Музаффар (Урганч туман “Шайидлар бобо” жомеъ масжиди имом хатиби)

“Энг таъсирли ижодий иш”
— Кенжаев Ҳасанбой (Урганч шаҳар бош имом-хатиби)

“Энг хушовоз муаззин”
— Абдуллаев Саидамаддин қори (Урганч туман “Ғоиб ота” масжиди муаззини)

“Энг ишбилармон мутавалли”
— Маҳмудов Қосимбек (Хива тумани “Ҳасан Басрий” жомеъ масжиди мутаваллиси)

“Энг миришкор боғбон”
— Искандаров Ражаббой (Шовот тумани “Юсуф Ҳамадоний” масжиди боғбони)
“Энг намунали таҳоратхона”
— Урганч туман “Ҳазрати Шаҳобиддин бобо” масжиди таҳоратхонаси (масжид имом-хатиби Муҳаммадамин Муҳаммад Зариф ўғли)

“Энг замонавий қоровулхона”
– Ҳазорасп туман «Сулаймон Боқирғоний» масжиди қоровулхонаси (масжид имом-хатиби Рахимов Аминбой)

“Энг бой кутубхона”
— Ҳазорасп туман “Шохпир” масжиди кутубхонаси (масжид имом-хатиби Абдуллаев Хайрулла)

«Энг маърифатли имом» танловининг Хоразм вилояти босқичида биринчи ўринни қўлга киритган имом шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *