ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ИНСОН БЎЛАЙЛИК

Барчамизга маълумки ХХI аср ахборот асри,фан-техника ва технологиянинг ривожланиниши, турли информацияларга эга бўлиш имкониятиниг тезлиги, қолаверса компьютер, телефон ва интернетга кунига неча маротаба мурожаат этишимизнинг ўзи ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Бундай инновацион тараққий этган замонда бир сўз билан айтганда, глобаллашув даврида ўз мустақил фикрига эга кенг дунёқарашли ҳамда диний, сиёсий, ҳуқуқий онгги тўла шаклланган, Ватанга муҳаббат, оилага садоқат, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбияланган юксак маънавиятли, юқори интеллектуал салоҳиятли ва рақобатбардош кадрларни етиштириш барчамизнинг олдимизда турган долзарб ва устувор вазифамиздир.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг беҳисоб ер ости ва ер усти бойликларига эга эканлиги, муҳим жуғрофий кенгликда жойлашганлиги, барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиёти, инвестицион жозибадорлиги ва сиёсий фаол, салоҳиятли изланувчан ёшлар мамлакати  эканлиги ҳамда дунё бўйича наркотик моддаларнинг асосий қисмини етиштирувчи давлат бизга қўшни эканлигини ҳисобга олсак Ўзбекистон бу йўлда асосий тўсиқ эканлиги ҳам бугун айнан бизнинг юртимизга қаратилган мафкуравий-ғоявий таҳдидларнинг асосий сабабларидир. Ёшларимизни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш ҳақида гап борганда, аввало шахсни эзгулик сарчашмаси билан суғорилган ўз қарашларидан, мақсад ва интилишларидан, қатъий ҳаётий позициясидан чалғитувчи ташқи ва ички таҳдидларга тўхталиб ўтишни ўринли деб биламан. Таҳдидларни бир неча турларга ажратишимиз мумкин. Иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий таҳдидларга бўладиган бўлсак, инсоният учун энг ҳавфли ва ҳатарлиси иқтисодий ёки ҳарбий таҳдид эмас, айнан муайян шахс, жамият, миллатнинг онггига қаратилган мафкуравий-ғоявий таҳдидлардир. Мустақиллигимизга ва маънавиятимизга тамал тошини қўйган биринчи Президентимиз И.А.Каримов миллий-маънавий тикланиш йўлидаги таҳдид тўғрисида гапириб шундай дейди: “Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутуш лозим, деб ўйлайман”.
Мафкуравий-ғоявий таҳдидларнинг энг ҳавфли томони шундан иборатки у жамият аъзоларини энг аввало ёшларни ўз Ватанига, халқига, миллатига бўлган муҳаббатини сўндиради, улардаги миллатпарварлик, ватанпарварлик, ғояларидан чалғитиб, уларни бефарқ, лоқайд кишиларга айлантиради. Энг оғриқли ва ачинарли жойи ҳам айнан ёшларимизнинг мана шундай бузғунчи ғоялар таъсирига тез тушиб қолаётганлиги ва қайтиб чиқа олмаятганлигидир. Инсоният бошидан ўтказган тарих тажрибасидан маълумки ғоявий қурашлар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар ҳамма даврда бўлган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам ўзининг бир неча юз йиллик тарихида бир неча истибдод тузумни бошидан ўтказди, лекин ҳамма даврда ҳам ҳалқдан  зулм ва зўравонликга қарши қурашган миллат қаҳрамонлари етишиб чиққан. Улар бизнинг фахр ва ифтиҳоримиздир. Бугунга келиб замон шитоби жадаллашган бир пайтда мафкуравий таъсирнинг яъни таҳдид ва тазийқнинг таъсирчан механизмларидан кенг фойдаланилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, барча нарсанинг асосида икки куч бўлади: бири бунёдкорлик, иккинчиси вайронкорлик. Уларнинг биринчиси давлат ва жамиятни тараққиёт сари етакласа, иккинчиси эса танназулга олиб боради.
Бетакрор юртимизнинг эртанги куни унинг келажакдаги мавқеи ва бугунги барқарорлигининг бардавомлиги бугунги ёшларимизга, уларнинг таълим ва тарбиясига бевосита боғлиқдир. Уларни ҳар қандай мафкуравий тажоввузлар ва ғоявий таҳдидлар билан қарама-қарши келгандаўз қарашларида содиқ ва собит тура олишида мафкуравий иммунитетини шакллантиришда юқорида қайд этилганидек таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Оила, мактабгача таълим, мактаб, лицей, коллеж, олийгоҳ, меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари буларнинг ҳар бир босқичида инсонни комилликка элтивчи назария ва амалиёт шакллантирилиб борилади. Айнан шу масалада пандномаларда шундай дейилади: “Инсон эмизикли гўдакка ўхшайди ва у умри давомида ҳулк-атвор жиҳатидан шакллантириб борилиши керак.

И.Собиров
Хонқа тумани “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *